

Ҳожимат Эркинов 22 апрель куни Доҳада терма жамоа ихтиёрига қўшилади.
Иброҳимҳалил Йўлдошев эса кеча Қатар пойтахти томон учиши керак эди, аммо Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро сабаб ёпилган авиақатнов туфайли Олмаотадан учиб кета олмади. Ҳимоячи бугун Тошкент орқали сафарга отланади.
Аббос Файзуллаев эса гуруҳ ўйинларидан кейин терма жамоа ихтиёрига бориб қўшилади.



