UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман" Янгиликлар

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман"

Кеча "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Cуперлига 8-тур доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор"нинг чап қанотида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган ёш иқтидорли футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйда ўтган сўнги икки учрашувда биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва рақибга ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймадик. "Навбаҳор" билан учрашувда биринчи бўлимда иккита гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи голдан кейин ўзимизни яхши ҳис қилдик ва шошилмасдан тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлим охирларида яққол голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади. 

"Локомотив" ва "Навбаҳор" билан учрашувларни иккинчи бўлимини таққослайдиган бўлсак, бирида гол ўтказмадик. Чунки, ҳимояда тартибли ҳаракат қилгандик. Энди кечаги ўйинда танаффусдан кейин бироз бўшашдик. Тўп назорати ва ўйин тизгини рақиб томонга ўтиб кетди. Бундан фойдаланиб улар орадаги фарқни қисқартирди. Битта гол кўзимизни очди. Тезда ўзимизга келдик ва учинчи голни урдик. 

Мен кўпроқ ҳужумкор футболни яхши кўраман. Асосан олдинги чизиқда ўйнайман. Шу боис Абрамовни ҳужумкорликка мослашган услуби манзур келди. 

Ҳа, албатта. "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан катта фойда келтиради деб ўйлайман. Боиси, маълум бир даражада ўсишга эришасиз. 

"Пахтакор" сафида майдонга тушганимда ҳаяжон сезилиб турарди. "Бунёдкор"да эса ундай ҳолатга деярли тушмадим. Тезда киришиб кетдим. Вадим Карленович менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Эрон бизга етарлича қаршилик кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик билан чиқамиз. Майдонда бор кучимизни ишга солсак мақсадимизга етамиз деб ўйлайман. Осиё чемпионатида ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз ва чемпионлик учун интиламиз",- дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика