UZ

Сўнгги янгиликлар

11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  0 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  2 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  7 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  0 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  17 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  6 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  10 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  9 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  5 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  9

Иброҳим Ибрагимов — "Навбаҳор" билан ўйин, таклифлар ва Осиё чемпионати ҳақида Янгиликлар

Иброҳим Ибрагимов — "Навбаҳор" билан ўйин, таклифлар ва Осиё чемпионати ҳақида

Суперлиганинг 25-турида Тимур Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди.

Ушбу учрашувда чемпионлик учун курашаётган "лочинлар" мағлубиятга учради ва айни пайтда совринли ўринларни қўлга киритиши ҳам сўроқ остида. "Олимпик" эса бу мавсумда "Навбаҳор"ни иккинчи бор 3 очкосиз қолдирди. Кападзе жамоаси Ўзбекистон кубогида ҳам "Жар"да рақибини таслим қилганди. Ўйиндан сўнг жамоасининг дастлабги голига муаллифлик қилган Иброҳим Ибрагимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Олимпик" кучли жамоадан очко тортиб олди. Умуман бу йил "Пахтакор", "Нефтчи", "Навбаҳор" каби клублар "Олимпик" олдида ожиз қолишди...

- "Навбаҳор" билан ўйинга тўхталсам, бошқа жамоаларга қандай тайёргарлик кўрсак, бу сафар ҳам шундай бўлди. Рақибимиз қолган жамоалардан кучли эди. ОЧЛда ҳам яхши иштирок этмоқда. Муносиб тайёргарлик кўриб, ғалабага эришдик. Бу учрашувнинг айниқса мен учун аҳамияти юқори эди. Ўйин давомида катта қийинчиликка учрамадик, деб ўйлайман. Стандарт вазиятларда, олдинга тепишида бироз муаммо бўлди. Қолган вазиятларда "Навбаҳор" қийинчилик туғдирмади. Худо насиб қилган экан, чиройли гол урдим. Рақибнинг турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилишимиз, бу - футбол. Футболда ҳамма нарса бўлади. "Навбаҳор" бундай таркиб ва эътибор билан чемпион бўлишга лойиқ эди. 

- Осиё ўйинларидан сўнг "Олимпик" анча барқарор натижа қайд этмоқда. Фақатгина битта ўйинда мағлубиятга учради. Бу қолган жамоалар мавсум якунидаги кучсизланиб қолгани, чарчоқ аломатлари билан боғлиқми?
- Икки фактор ҳам роль ўйнаши мумкин. Биз Суперлигадаги энг ёш жамоамиз. Балки уларда чарчоқ аломатлари сезилаётгандир. Осиё ўйинларидан сўнг жисмоний ҳолатимиз устида кўпроқ ишладик. Мураббийлар юкламалар беришди. Жамоамизда чарчоқ аломатлари ёки жиддий жароҳатлар йўқ. Буларнинг барчаси тўғри ишланганидан. "Олимпик"да иккинчи даврада ўзгаришлар юз берди. Янги футболчиларнинг мослашиши учун ҳам вақт керак бўлди. Ўша вақт етиб келди. Бир-биримизга ўргандик. Майдонда ўзаро яхши келишиб ўйнаяпмиз.

- "Металлург" ва "Олимпик"ни солиштирганда мавсум сиз учун қандай ўтди?
- Бу икки жамоани бир-бири билан солиштириб бўлмайди. "Олимпик"нинг мақсади умуман бошқа. "Металлург" Суперлигада яхши натижага эришиш учун ўйнайди. "Олимпик"да терма жамоага футболчиларни етарлича тайёрлаш учун ортиқча босимсиз ўйналади.  

- U-17 терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида нима дея оласиз? 
- Таркибда иқтидорли футболчилар кўплигига гувоҳ бўлдим. Муҳаммадюсуф Собиров, Амир Саидов, Лазиз Мирзаевни айтиб ўтишим мумкин. Айниқса, Испания билан ўйинда ирода кўрсатишгани ажойиб бўлди. Футбол ватани Англияни ютишди. Ўзбекистонни бутун дунёга танитишди.

 

- "Олимпик"нинг аксарият футболчиларига бошқа жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Иброҳим Ибрагимов фаолиятида катта жамоага ўтишни режалаштирмаяптими?
- Битта ўйин қолди. Футболчиларга таклифлар чиқмоқда. "Металлург" билан яна бир йил шартномам бор. Насиб қилгани бўлади. Ўзбекистонни гранд жамоаларидан ҳам таклифлар бўлди. Қолгани "Металлург"га боғлиқ. 

- Осиё кубогида олимпиадага йўлланма ўйналади. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Асосий кураш чорак финалдан бошланадими?
- Ҳеч қайси ўйин осон кечмайди. Биз 10:0 ютган Гонконг Осиё ўйинларига бошқача таркиб билан келиб етарлича қаршилик туғдирди. Ҳамма рақибни ҳурмат қиламиз. Мақсадимиз чемпион бўлиш ва Ўзбекистоннинг байроғини юқорига кўтариш.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика