Иброҳим Ибрагимов: "Каннаваро жисмоний ҳолатингни яхшилашинг керак, деди"

Абдулвосит Бектемиров
25 мар 2026, 21:57
“Пахтакор” ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов МТЖнинг бугунги машғулотларидан олдин ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

"Йиғин яхши кайфиятда бошланди. Муҳит аъло даражада. Дастлабки учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Биринчи рақибни назарий жиҳатдан ўрганишни бошлаб юбордик", - дея фикр билдирди Иброҳим Ибрагимов.

- Фабио Каннаваро терма жамоага кўплаб янги номларни жалб этмоқда. Кетма-кет икки йиғиндан буён терма жамоадаги чақирув оляпсиз. Бош мураббий билан ўзаро гаплашдингизми? Каннаваро нималар деди?

- Дастлабки йиғинда гаплашдик. Кўпроқ ҳаракат қил. Янада яхшироқ ўйин намойиш этишинг керак. Жисмоний жиҳатингни янада яхшилашинг керак деди.

- Каннаваро услубининг қайси жиҳатлари яққол кўзга ташланди дея айта оласиз?

- Даража юқори. Мундиалда ўйнаган мураббий келди. Машғулотларда темп юқори. Олдин терма жамоада бўлмаганман.

- FIFA Series мусобақаси ЖЧга тайёргарлик йўлида қанчалик фойда бериши мумкин?

- Яхши таъсир ўтказади деб ўйлайман. Қаерда камчилигимиз борлигини билиб оламиз.

ibragimov.JPG

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›