Ибрагимовичнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

Eldor Akmurzayev
26 май 2020, 20:50
Бу ҳақда “Милан” расмий сайти хабар бермоқда.

Златан 25 май кунги машғулотлар вақтида ўнг оёғида оғриқ сезганди. Илк тахминларга кўра, у товон қисмидаги ахилл пайлари жароҳатлангани айтилган, аммо текширувлар унинг фақатгина мускули лат еганини кўрсатди.

Ибранинг соғайиши учун тахминан 1 ойга яқин муддат керак бўлади. 10 кундан кейин эса у такрорий текширувдан ўтади.

38 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “россонерилар” таркибида 10та ўйинда қатнашиб, 4+1 натижага эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: acmilan.com