Ибрагимович: "Плей-офф ўйинларидан кейин терма жамоадан кетаманми? Кўрамиз!"

Aziz Tukhtamuradov
13 ноя 2015, 21:55
Агар Швеция Евро-2016га чиқа олмаса Златан Ибрагимович терма жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин.

"Плей-офф ўйинларидан кейин терма жамоадан кетаманми? Кўрамиз. Ҳозир кетиш ҳақида ўйламаяпман. Буни билмайман", дейди футболчи.

Футболчи Данияга қарши ўтказган 6 та ўйинида бир маротаба ҳам гол кирита олмаган. Терма жамоа эса умуман ғалаба қозона олмаган: 2 дуранг, 4 мағлубият. Лекин, Ибра статистикага эътибор бермайди.

"Бу ҳеч нарса эмас. Голлар бўлади. Вазиятлар яратамиз ва гол киритамиз", - дея сўзларига якун ясади футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: uefa.com