Ибрагимович: "МЮ рақибларининг хатоларига умид қилмоқда"

Aslanov Jasurbek
17 янв 2017, 20:50
«Манчестер Юнайтед» футболчиси Златан Ибрагимович жамоасининг АПЛ турнир жадвалидаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.


"Биласизми? Агар мавсум бошида очколар йўқотилмаганида ҳозир қандай ўринда турган бўлардик.

Топ-5 дан ортда қолиб кетгандик. Энди эса бироз яқинлашиб қолдик. Бизни иккинчи ўриндаги жамоадан 5 очко ажратиб турибди. "Челси"дан эса 12. Энди рақиблар хато қилишларини кутишимиз ҳам керак.

Умид қиламизки, улар очко йўқотадилар. Биз эса қолган ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Жамоа яна ўзига ишона бошлади", - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›