UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  0 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  1 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  0 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  1 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  11 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  24 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1

Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб" Янгиликлар

Ибрагимович: "Милан" – фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб"

"Милан" хўжайини маслаҳатчиси Златан Ибрагимович "россонери"нинг ҳолати ҳақида гапирди. Бу йил клуб 125 ёшга тўлди.

"Милан" – футбол тарихининг бир қисми, биз эса унинг энг ёш авлодимиз.

Биз ўтмишни ҳозирги кунга келтирамиз ва уларни аралаштирамиз. "Милан" шундай. Мен шу ерда эканман, Сильвио Берлускони ва Адриано Галлианига раҳмат айтмоқчиман, чунки биз ҳаммамиз улар туфайли шу ердамиз.

Мен ушбу лойиҳа, "Милан"нинг қадриятларига ишонаман ва мен бу қарашни бу ерда ишлайдиган одамлар билан баҳам кўраман деб ўйлайман. Одамлар буюк ютуқларга эришиш, тарих яратиш, ғалаба қозонишни хоҳлашади ва сиз ғалаба қозониш ҳақида гапирсангиз, ўзимни тирик ҳис қиламан. Ҳозир жамоа ғалабага эришишида кўмаклаша олмайман, лекин ўрганишим керак бўлган кўп нарса бор ва буни камтарлик билан бажараман.

Футболчилик фаолиятим тугаганидан кейин ҳам "Милан" билан илиқ алоқани ҳис қиламан ва бу жамоа билан катта муваффақиятларга эришмоқчиман.

Фаолиятимда менга энг кўп нарса берган клуб шу. Бу ерда икки марта бўлганман ва "Милан"ни қадрлайман. Биринчи марта ўйин қувончини ҳис қилдим, иккинчи марта муҳаббатни ҳис қилдим, энди бунга жавоб қайтармоқчиман. Мен ниманидир қайтариш иштиёқида ёняпман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика