Ибрагимович келаси йилдан бошлаб мураббийлик курсларига қатнайди
Aslanov Jasurbek
4 сен 2016, 13:54
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович келаси йилдан мураббийлик курсларига қатнайди.
34 ёшли футболчи ўз ўқишини 2017 йилнинг ёзида якунламоқчи.
Ибрагимович яна икки-уч йил футбол ўйнаб, кейинроқ мураббийлик фаолиятини бошлашни режа қилган. Маълум бўлишича, швед хатто бош мураббийликка ҳам тайёр ва ўз кучини Италияда синаб кўрмоқчи.