Ибрагимович: «Гвардиола жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади»

Narzulla Saydullayev
22 мар 2017, 23:15
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

2009/10 йилги мавсумда Гвардиола Ибрагимович билан «Барселона»да ишлаган ва мавсум тугагач клубдан кетганди.

«Унинг жамоаларига қарши ўйинлар мен учун ўзгача аҳамият касб этади. Ўртамиздаги воқеадан сўнг бу оддий ҳолат. Бунда мен яхшилик кўраман. Аммо бошимда ҳамон бу нарса айланмоқда.  

«Барселона»да кўп нарса ўрганганман. Футболда вазият 24 соатда ўзгариб кетишини билиб олдим.

Гап менда эмас, Гвардиолада эди, аммо бу ҳақда ҳеч ким гапирмайди. Шунчаки бир кун келиб унинг жамоасида ўйнашни бас қилгандим», — дейди Ибрагимович.

27 апрель куни «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги қолдирилган баҳс бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›