Ибрагимович: "Челси" хатто Коста бўлмаса ҳам ажойиб таркибни майдонга туширади"

Aslanov Jasurbek
9 мар 2016, 11:54
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз жамоасининг "Челси"га қарши баҳсдаги имкониятларига баҳо берди.

"Биз ҳисобдаги устунликдан қандай фойдаланишни муҳокама қилмадик. Бу умуман бошқа учрашув бўлади. Агар ўз ўйинимизни кўрсатсак, мақсадимизга эришиш учун яхшигина имконият пайдо бўлади. Учрашувдаги стратегияни мураббий белгилайди. У нима деса, шуни бажарамиз.

Қасос ҳақида ҳеч қачон ўйламайман, чунки ҳар бир ўйин бошқа ҳикоя. Майдонда ўтган сафаргидан кўпроқ майдонда қолмоқчиман! (Швед ўтган йилги баҳсда учрашувнинг 31-дақиқасида қизил карточка туфайли майдонни тарк этган)

"Челси" хатто Коста бўлмаса ҳам ажойиб таркибни майдонга туширади" - дейди Ибрагимович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›