

Мазкур ўйинда “россонерилар” форварди Златан Ибрагимович ўз ҳисобига голли пас ёздирди. Швед мусобақада ассистентлик қилган ёши энг катта футболчи сифатида рекорд ўрнатди – 40 ёш, 6 ой ва 21 кунлик. Аввалги натижа эса “Рома” афсонаси Франческо Тотти томонидан 2017 йил қайд этилганди – 40 ёш, 4 ой ва 23 кунлик.
Маълумот ўрнида, Златан жорий мавсум Италия чемпионатида 20 ўйинда қатнашиб, 8+3 натижа кўрсатмоқда.



