

"Мен фаолиятимни бўш трибуналар остида якунламоқчи эмасман. Мени Швециянинг 12-"Олтин тўп"и билан тақдирлашди ва бу мухлисларнинг соврини ҳисобланади.
Тез орада ҳаммаси ўз ҳолига қайтишига ва томошабинлар стадионларга қайтишига умид қиламан. Бу мукофотни 50 ёшда ҳам ютишни истайман", - дейди Ибрагимович.
Тўпурар футболчи Италия клубига ўтган қишда қайтганди. Унинг миланликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



