UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20ЎФА нега жим?  1 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  5 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

И.Аҳмедов: “Қаршида ОФК ва ФИФА даражасида шароит яратиб берилди” Янгиликлар

И.Аҳмедов: “Қаршида ОФК ва ФИФА даражасида шароит яратиб берилди”

Теглар :  Насафсеминар
Аввал хабар қилганимиздек, 1-5 октябрь кунлари Қарши шаҳрида ОФК инструктори Ислом Аҳмедов томонидан футбол мураббийлари учун ўқув курслари ташкил этилди.


Унда жамоамизнинг ёрдамчи мураббийлари Шуҳрат Тошпўлатов ва Илнур Сибагатулин, шунингдек, “Насаф” футбол мактабининг кўплаб мураббийлари қатнашишди. Тадбир якунида ОФК инструктори Ислом Аҳмедов семинар ҳақида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

- Аввало семинарни ўтказиш учун барча шарт-шароитларни яратиб берган “Насаф” футбол клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен бу каби ташкилотчиликни ОФК ва ФИФА даражасида кўрганман. Семинарда қатнашган инструктор ва мураббийлар учун барча имкониятлар яратиб берилди. Дунё футболида руй бераётган ўзгаришларни мана шу 4 кунлик семинар давомида назарий ва амалий жиҳатдан тушунтириб, кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, семинар иштирокчилари келгусида футболдаги янги ўзгаришларни ўз иш жараёнларида муваффақиятли амалга ошира олишади.

 

-Қашқадарёлик мураббийларнинг семинардаги иштироки ҳақида нима дея оласиз?

-Уларнинг ўз мураббийлик йўли  ва тажрибаси бор ва семинар давомида билиниб турди. Бизнинг машғулотларда ҳам улар ҳар томонлама ажралиб туришди. Ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Умид қиламанки, бу ерда олинган билимлар уларга амалий иш жараёнида асқотади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика