UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  3 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  34 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  18 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи” Янгиликлар

Ҳусниддин Ғофуров: “Бу дунёда ҳаммаси ўткинчи”

Бекободнинг “Металлург” клуби бир неча кун олдин Ҳусниддин Ғофуров трансферини эълон қилган эди.

Тажрибали вингер билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

—  Ҳусниддин ака, 2021 йил охирида АГМК билан хайрлашганингиздан кейин сизни йўқотиб қўйдик. Олмалиқда ҳаммаси яхши кетаётганди. Нега қолмагансиз? “Кончилар” янги таклиф бермаганмиди?

—  АГМК раҳбарияти шартнома берганди. Лекин қололмасдим. Раҳматли отам ўша пайтда бетоб эдилар. Фарғонага қайтиб, оиламнинг олдида бўлишим шарт эди. Шукр, оз бўлса ҳам, улар билан вақт ўтказдим. Бу дунёда қолган ҳамма нарса ўткинчи

—  2022 йилни “Нефтчи”да бошладингиз. Жамоанинг биринчи даврадаги муваффақиятсизлигига нима сабаб бўлди? 

—  Клубда ҳаммаси яхши кетаётганди. Аммо кимлардир жамоа бирлашиши, битта оила бўлишини хоҳламади. Бунақа жойда натижа бўлмайди. Тасаввур қилинг, сиз футболчисиз. Жароҳат ёки қандайдир муаммога дуч келдингиз. Шунда сизни четга суриб қўйишяпти. Руҳиятингизга таъсири борми?

—  Алам қилса керак…

—  Албатта. 

 2-даврани Жиззахда ўтказдингиз. Бакаев футболчиларга кўпроқ жисмоний юклама бериши ростми?

—  Ҳа, асосий эътибор жисмоний ҳолатга қаратилади. Чунки “Сўғдиёна” яккакурашларга асосланган жанговар футбол кўпсатарди.

—  ОФК кубогидаги мағлубиятдан кейин “Сўғдиёна” раҳбарияти дарҳол жамоани йиғиб, мажлис ўтказган экан. Бакаевнинг кетиши ўшандаёқ аниқ эдими?

—  Тўғриси, хабарим йўқ эди.— Суперлига клубларидан фақат “Металлург” хориж йиғинига чиқмади. Жамоанинг тайёргарлиги қандай кетяпти?

—  Четга чиқилмагани бизга қизиқмас. Муҳими, жамоа олдига юқори мақсад қўйилаётгани. Ҳамма шароитлар муҳайё қилинган. Кунига 2 маҳал шуғулланяпмиз.

—  Биз олдинги Ғофуровни қачон кўрамиз?

—  Аввало, эътибор учун раҳмат. Ўз устимда ишлаяпман. Тез орада формамни тиклаб оламан.

Фахриддин суҳбатлашди 

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика