

"Кувайтга қарши учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Барча тайёрлаган режаларимиз ўхшади. Вьетнамга қарши кечадиган учрашувда ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Чорак финалда қайси жамоа билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ. Ҳозирги кунда барча мамлакатлар футбол ўйнашни ўрганиб олган. Шу сабабли ҳар бир рақибга тайёр бўлишимиз керак. Чорак финалда осон рақиб бўлмайди. Олдингидек Япония ва Кореядан эмас барча жамоаларни хавфли ҳисоблашимиз мумкин" - дея фикр билдирди ҳужумчимиз Ҳусайн Норчаев




