UZ

Сўнгги янгиликлар

07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  35 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  69 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   32

Ҳусанов майдонга тушмаган, Сака жароҳат олган, "Арсенал" "Ланс"га имкониятни бой берган баҳс ҳақида Янгиликлар

Ҳусанов майдонга тушмаган, Сака жароҳат олган, "Арсенал" "Ланс"га имкониятни бой берган баҳс ҳақида

3 октябрь куни "Арсенал" Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида "Ланс" майдонига сафар қилди.

Кичик таҳлил

Мезбонларнинг юқори босими туфайли "канонирлар" дарҳол тўп назоратини қўлга ола билмади. Ажабланарлиси, улар худди шундай ҳаракат натижасида гол уришди. Сака рақиб ўйинчиси Томассон пасидан сўнг "Ланс" дарвозаси яқинида тўпга эга бўлди ва уни Жезусга узатди. Бразилиялик рақибини чалғитиб, тўпни узоқ бурчакка тепди. Зарба кучли бўлмаса-да, аммо аниқ чиқди – 0:1.

"Арсенал" қанчалик уринмасин, танаффусга ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кета олмади. Райя тўпни ҳужумнинг ўнг қанотига етказиб беришни кўзлаган бир пайтда, мезбонлар футболчиси узатмани ушлаб олди ва қарши ҳужумга ўтиб кетди. 



Якун – Томассоннинг чиройли айланма зарбаси орқали гол ва ҳисоб тенглашди – 1:1. Француз телевидениеси шарҳловчилари ўз жамоаларининг комбинациясини шунчаки "Magnific" (ажойиб) деб аташди.

Лондонликлар учун биринчи бўлимнинг яна бир оғриқли жиҳати – Саканинг жароҳат туфайли ўйинни давом эттира олмагани бўлди.



Танаффусдан кейин ўйин сценарийси ўзгаришсиз қолди. "Арсенал" яна тўпга эгалик қилди ва мезбонлар ўз имкониятларини қарши ҳужумларда излашда давом этишди.

Томиясу ва Габриэл гол уриш учун яхши имкониятларга эга бўлди, аммо барибир "Ланс" дарвозасига йўл топилмади. 

69-дақиқада Пшемислав Франковский ўнг қанотдан олдинга борди ва марказда бўш қолдирилган Ваига пас узатди, ҳужумчи тўпни пастки бурчак томон йўналтирди – 2:1. Негадир марказий ҳимоячилар франциялик ўйинчини бутунлай ёлғиз қолдиришди ва у тўпни моҳирлик билан узоқ бурчакка йўллади. Шу тариқа, чиройли комбинация муҳим гол билан якунланди. 

"Ланс" 73- ва 81-дақиқаларда 4 та ўзгаришга қўл урди, аммо Абдуқодир Ҳусановга эҳтиёж сезилмади чоғи, у майдонга туширилмади.  



Қолган вақтларда "канонирлар" мағлубиятга учрамаслик учун қўлдан келган барча ишни қилди, аммо франциялик дарвозабон Самба ўзининг юқори формада эканлигини кўрсатди ва ҳисоб ўзгармасдан қолди. 


"Ланс" жуда зўр ўйнаб юбормади, аммо тўғри ҳаракат қилди

"Ланс" лондонликларни зарарсизлантирди ва ўзининг ноёб имкониятларидан унумли фойдаланди.

Франция клуби "Арсенал"нинг прессинги остида хотиржам кўринди. Хотиржамликнинг гарови дарвозабон Брис Самба бўлди, у "Ланс"нинг ўйинларини бошқариб, жамоада ишонч уйғотди. 

Самба Такехиро Томиясу билан курашда доимий равишда ғалаба қозонган Мачадога диагонал паслар узатиб турди ва "Ланс" ўйинни ўз дарвозасидан узоқлаштириб, "Арсенал"нинг позицион ҳужуми пайтида нафас ростлаб олди.



Мартин Эдегорга тезлик етишмади, Кай Хаверц ишонч билан ҳаракат қилмади, Сака ўрнига туширилган Фабиу Виейра қандайдир вазият яратгани билан эсда қолмади, Габи Жезус дуэлларда кўп бор мағлуб бўлди. 

"Ланс" ҳам кўп вазият яратгани йўқ, мезбонлар асосан Фанковскийнинг қаноти орқали ўйин қуриб, "Арсенал"ни босим остида ушлаб туришди.

Франк Эз жамоаси эса ўтган мавсумда яратилган мослашувчан ўйин услубида ўйнади: позицион ҳимоя, босим остидаги ишончли ҳаракат, тезкор ҳужумлардаги чаққонлик, ҳар бир тўп учун курашиш.


"Ланс" стадионидаги муҳит – алоҳида мавзу

Биламизки, кўпинча клублар фанатлари дарвоза ортидан жой олишади, аммо "Ланс"да бундай эмас. "Ланс" мухлислари айнан марказий трибунадан жой олишади ва севимлиларини ўша ердан қўллаб-қувватлаб боришади.

 


"Ланс" (Франция) – "Арсенал" (Англия) 2:1 (1:1, 1:0)

«Болларт-Делелис»

Голлар: 0:1 – 14 Габриэл Жезус, 1:1 – 25 Томассон, 2:1 – 69 Ваи.

Ланс – Самба, Гради, Данзо, Медина, Мачадо (Агиляр, 81), Франковски, Менди (Диуф, 73), Томассон (Фюльжени, 73), Абдул Самид, Сотока, Ваи (Саид, 73).

Арсенал – Райя, Томиясу, Габриэл, Салиба, Зинченко (Уайт, 71), Эдегор (Нкетиа, 80), Райс, Хаверц (Смит-Роу, 70), Троссард (Нелсон, 70), Сака (Фабиу Виейра, 34), Габриэл Жезус.

Огоҳлантиришлар: Абдул Самид (90), Габриэл Жезус (90).


Артета ўйин ҳақида қандай фикр билдирди?

"Албатта, бугун қийин бўлди ва мен "Ланс"ни табриклайман. Ҳаммамиз кўрганимиздек, бу жуда яхши жамоа ва атмосфера ажойиб эди. Биз энг қийин ишни қилдик, биринчи голни ура олдик ва ўйинни тўлиқ назорат қилдик, бироқ бир вазиятда улар гол уришга муваффақ бўлишди, кейин ҳаммаси бошидан бошланди.

Биз майдоннинг учинчи қисмида етарлича хавф ярата олмадик. ПСВ билан фарқ жарима майдончасидаги ҳолатларда бўлди – биз бир нечта қулай вазиятларни кўкка совурдик ва уларнинг таҳдидларидан ҳимоялана олмадик.

Хатолар – футболнинг бир қисми ва у ёки бу тарзда давом этади. Чемпионлар Лигасида осон дақиқалар бўлмайди, шунинг учун бу ерда вазият бўлдими, тўпни дарвозага киритиш керак ва бугунгидан кўра яхшироқ ҳимояланиш зарур.

Бу биз учун муҳим кеча эжи. Хоҳлаган натижамизга эриша олмадик, лекин биз бундан сабоқ чиқарамиз", – деди "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета.



Маълумот ўрнида, "Арсенал" ЕЧЛ доирасида кейинги турни 24 октябрь куни "Севилья"га қарши ўтказади, "Ланс" эса шу куни ПСВ билан тўқнаш келади.

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика