UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   2 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  1 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  3 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  1 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  10 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  16 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  8 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  13

Ҳусан ака Темировни табриклаймиз! Янгиликлар

Ҳусан ака Темировни табриклаймиз!

Теглар :  Ҳусан Темиров
Ҳусан ака Темиров. Оқсоқол журналист. Бутун умрини шу соҳага бахшида этган инсон.

Ҳусан ака журналист сифатида радиода, газетада ва телевиденияда ҳам фаолият юритди ва юритмоқда. У киши ўзининг меҳнати, касбига бўлган меҳри эвазига катта ҳурмат ва эътироф соҳибига айланди.

Табиатан хушчақчақ, очиқкўнгил бўлган Ҳусан акани ҳаммамиз ҳурмат қиламиз, эъзозлаймиз. Футболни чин дилдан севган Ҳусан ака ҳамон футболдан узоқлашгани йўқ. У киши “Марказий” стадионимизда суҳандонлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда Ҳусан ака ҳаёти давомида орттирган касб маҳоратини ёшлар билан баҳам кўриб келмоқда. Шунданда у кишининг шогирдларини санаб адоғига етиш қийин.

Ҳусан акани футбол тарихининг “жонли китоби” деб, таърифласак асло муболаға бўлмаса керак. Чунки, суҳбат қилсангиз, гурунг фақат футбол ҳақида бўлади. Зерикмайсиз.

Жамоамизда шундай инсон меҳнат қилаётганидан фахрланамиз. Оиласи, фарзандлари, неваралари ҳамда бизнинг эъзозимизда бўлган Ҳусан ака бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқдалар.

Ҳусан ака аввало сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик тилаймиз. Оила аъзоларингиз, фарзандларингиз ва бизнинг бахтимизга доимо соғ ва омон бўлинг. Умрингиз узоқ бўлсин. Фарзандларингиз, невараларингизнинг камолини кўриб юринг.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика