UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  0 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  0 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  0 08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  2 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  7 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  3 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  3 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  65 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким? Янгиликлар

Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?

Замонавий футбол кўп жиҳатдан кучли жисмоний тайёргарлик ҳамда тўғри тактикага таянадиган бўлиб қолди.

Албатта, ҳозирги футболни тактикасиз тасаввур қилиш қийин. Футболчи индивидуал жиҳатдан ҳарқанча маҳоратли бўлмасин, мураббий белгилаб берган тактикага мос равишда ўйин намойиш этмас экан, нимадир ўхшамай қолаверади. 

Ўзбек футболида ҳам бир нечта тактик усуллар бор. Лекин тўғрисини айтсиш керак, бизда ҳали тактик ўйналадиган футбол кучли ривожланмаган. Бу ўринда мураббийлардан кўп нарса талаб қилинади, зеро тактикани жамоа ўйинига улар олиб киради. Телеграм каналимизга "Ҳозирги футболимизда тактика томонлама энг кучли маҳаллий мураббий ким?" деган савол билан сўров қўйгандик.


 

Бугун сўровнома натижаларини келтириб ўтамиз. Вариантлар сифатида бир нечта мураббий номини келтириб ўтдик ва энг кўп овозни (52 фоиз) "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев тўплади. Сўровномада 22 мингдан зиёд ўқувчи қатнашган бўлса, ярмидан кўпи айнан Бердиевни ҳозирги ўзбек футболида энг кучли тактик мураббий сифатида белгилаган. 

Бу борада кейинги ўрин 13 фоиз овоз билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга насиб этди. АГМК устози Миржалол Қосимов эса 12 фоиз тўплаб учинчи бўлди.

"Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев 9 фоиз тўплаган бўлса, Олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе 5 фоиз овозга эга бўлди. "Навбаҳор" устози Виктор Жалилов эса 2 фоиз овоз йиғди. Шунингдек, сўровномада қатнашганларнинг 1 фоизи Жасур Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов ва Ҳамиджон Актамов каби мураббийларга овоз берган. Иштирокчиларнинг 4 фоизи эса "Бошқа мураббий" вариантини танлашган.

Албатта, бу кўп фикр-мулоҳаза талаб қиладиган савол ҳисоб ҳисобланади. Лекин бир нарсани унутмайлик, модомики кўпчилик Рўзиқул Бердиевни биринчи ўринга қўйган экан, демак "Насаф" қўллайдиган тактика кўпчиликка маъқул келмоқда. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика