Ҳотам Трабелси: "Олдинги Англия таркибида машҳур номлар кўпроқ эди"

Xayrulla Xoliqov
17 фев 2018, 11:51
Тунис терма жамоаси ЖЧ-2018даги иштирокини Англияга қарши баҳс билан бошлайди.

Қизиғи шундаки, 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Тунис ўзининг илк учрашувини Англияга қарши ўтказган ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшанда Алан Ширер билан Поль Скоулз томонидан киритилган голлар инглизларга уч очко тақдим этган.

Ўша ўйин қатнашчиларидан бири  Ҳотам Трабелси қарийб 20 йил олдинги баҳсни ёдга олди:

- "0:2 ҳисобида ютқазиб қўйганимиз ҳозир ҳам ёдимда. Ўшанда Англия таркибида жудаям кучли эди: Дэвид Бекхэм, Алан Ширер, Сол Кэмпбелл, Поль Скоулз каби футболчилар ўйнарди. Биз рақибдан ростдан қўрққандик".

- "Ҳозир ҳам Англия терма жамоаси ўзига яраша кучли, лекин 1998 йилги жамоада номдор ўйинчилар кўп эди. Ҳозир инглизларда техник футболчилар камайиб кетди, уларда меҳнаткаш футболчилар кўпроқ".

- "Лекин эндиликда Тунис терма жамоаси ҳам ўзгарди. Биз рақибдан қўрқмайдиган бўлдик. Ўйлайманки, жаҳон чемпионатида Тунис терма жамоаси ҳам ўзини кўрсата олади. Балки биринчи ўйиндаёқ Англияга сюрприз тайёрлармиз".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: fifa.com