UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  6 00:01Европа лигаси ярим финалларидан онлайн ҳисоб  24 00:00Конференциялар лигаси ярим финалидан онлайн ҳисоб!  2 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  12 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  7 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  8 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0

Ҳоссам Ҳасан: «Қарама-қаршиликнинг бор-йўғи биринчи бўлими якунига етди» Янгиликлар

Ҳоссам Ҳасан: «Қарама-қаршиликнинг бор-йўғи биринчи бўлими якунига етди»

Ҳоссам Ҳасан Ўзбекистонга қарши ўйинда шогирдлари унинг барча кўрсатмаларини ҳам бажаришмаганини қайд этиб ўтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, жума куни ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф дастлабки ўйини доирасида Иордания миллий терма жамоаси меҳмони бўлди. Амманда бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи, мисрлик мутахассис Ҳоссам Ҳасаннинг қайд этишича, Ўзбекистонга қарш ўйинда унинг шогирдларига ўйин амалиёти етишмаган.

«Ўзбекистонга қарши бугунги ўйин ҳамда Япония ва Австралияга қарши кечган ўйинларимиз ўртасидаги фарқ шундаки, ўша икки ўйинни биз мавсум ўртасида ўтказган эдик. Терма жамоа таркибидаги футболчиларнинг аксарияти ўз клуби сафида ё бешта ўйин ўтказган, ё умуман ўйин ўтказмаган», - деди Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳасан.

«Ўйин бошида диққат-эътиборни бироз йўқотдик, бироқ барибир ҳисобни очишга эришдик. Футболчиларимиз мен айтган топшириқларнинг барчасини ҳам бажаришмаган бўлса-да, бугун барибир гол ура олдик», - деди иорданияликларнинг мисрлик устози.

«Иккинчи бўлимда, таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширганимдан сўнг, рақиб дарвозаси олдида қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Ҳозирча қарама-қаршиликнинг фақат биринчи бўлими якунига етди, сешанба куни эса Тошкентда иккинчи ўйинни ўтказамиз», - дея қўшимча қилди Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳасан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш Осиё минтақаси плей-офф жавоб ўйини 10 сентябрь, сешанба Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика