UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” Фарғонада “Қўқон-1912” жамоасини мағлуб этди Янгиликлар

Ҳоким кубоги: “Қизилқум” Фарғонада “Қўқон-1912” жамоасини мағлуб этди

Теглар :  Қизилқум
Мусобақанинг “В” гуруҳида иштирок этаётган Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари тўртинчи турда ҳам ўз мухлисларини хурсанд қилди.


“Нефтчи” СК стадионида кечган мазкур баҳсда кончилар гуруҳ пешқадами “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашди. Учрашув тўлиқ “Қизилқум” вакилларининг устунлигида ўтди. 41-дақиқада Шерали Жўраевнинг бурчакдан ҳаволатиб узатган тўпини навоийликлар сардори Акмал Рустамов боши билан дарвоза тўрига жойлади.

Танаффусдан сўнг, Ҳамиджон Актамов раҳбарлигидаги “Қизилқум” жамоаси аъзолари ҳужумкорликни янада оширдилар. 64-дақиқада Алишер Юсуповнинг узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов бехато дарвозага йўллади — 2:0.

Ҳисобдаги фарқни оширгач, навоийликлар мураббийлар штаби майдонга нигериялик Оке Ивузени туширди. Ҳужумчи Баҳриддин Ваҳобов ўз ўрнини легионерга бўшатиб берди. Орадан кўп ўтмай, майдоннинг ўнг қанотидан Руслан Вагаповнинг жарима майдончасига оширган тўпини Ивузе қийинчиликсиз дарвоза тўрига жойлади ва ҳисобни йириклаштирди — 3:0.

Ҳисобнинг йирик кўриниш олганидан сўнг, кончилар таркибида айни чоғда кўрикдан ўтаётган нигериялик Агада Сандей ҳам майдонга туширилди. Ҳимоя амплуасида ҳаракат қилган бу ўйинчи Георгий Квесиешвили ўрнини эгаллади. Афсуски, бу легионер тезда ўйинга киришиб кета олмади. Натижада бундан унумли фойдаланган қўқонликлар икки бор муваффақият қозониб, ҳисобдаги фарқни минимал кўринишга келтирди — 3:2.

Ҳар икки тўп муаллифи ҳам Отабек Ҳайдаров бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Қизилқум” жамоаси гуруҳ пешқадами бўлиб олди. Тўрт учрашувда 10 очко жамғарган навоийликлар гуруҳдаги охирги ўйинни Андижоннинг “ЎзДонгЖу-2” футболчилари билан ўтказади. Мазкур ўйин 4 февраль куни бўлиб ўтади.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма:

“Вилоят ҳокими кубоги” турнири

4-тур, 2016 йил 2 февраль

“Қўқон-1912” (Қўқон) — “Қизилқум” (Навоий) — 2:3 (0:1).

Фарғона шаҳри. “Нефтчи” СК стадиони.

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Тошкент), Рустам Толибжонов (Қўқон), Шоҳрух Аъзамов (Фарғона).

“ҚЎҚОН-1912”: Ғайрат Ҳасанов, Ойбек Нурбоев, Илья Ильин, Сардор Қаҳҳоров, Илҳом Комилов, Баҳодир Акрамов, Алишер Зиявуддинов, Абдуллоҳ Олимов, Алибобо Раҳматуллаев, Отабек Зокиров, Отабек Ҳайдаров.

Захирадан майдонга тушганлар:  Носирбек Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев, Ориф Мамажонов, Фурқат Ҳасанбоев, Абдул Азиз Юсупов, Ойбек Рустамов.

“ҚИЗИЛҚУМ”: Эркин Жабборов, Георгий Квесиешвили, Акмал Рустамов, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Файзулла Қамбаров, Алишер Юсупов, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Адрей Деркач.

Захирадан майдонга тушганлар:  Ивузи Оке, Руслан Вагапов, Агада Сандей, Алишер Холиқов, Азизбек Усмонов, Отабек Нарзуллаев.

Голлар: Акмал Рустамов, 41, Баҳриддин Ваҳобов, 64, Оке Ивузи, 78, Отабек Ҳайдаров, 83, 85-пен.

Четлатиш: Азизбек Усмонов, 85.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика