UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Ҳоким кубоги: "ОАВ ходимларига билдирилган муносабат учун ташкилотчиларга раҳмат! Раҳмат..." Янгиликлар

Ҳоким кубоги: "ОАВ ходимларига билдирилган муносабат учун ташкилотчиларга раҳмат! Раҳмат..."

Аввал хабар берганимиздек, бугун Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида якуний финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида мусобақанинг энг фаол иштирокчиларини қутлаш жараёни ташкил этилди. Даставвал турнирнинг энг яхшилари, яъни иштирокчи жамоалар сафида муносиб ҳаракат футболчилар, кейинчалик совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар вакиллари тақдирланди. Кўтаринки кайфиятда ўтган жараён якунига етди.

Шундан сўнг мазкур маросимни гувоҳи бўлиш учун футбол мухлислари стадионни тарк этишди. Орадан маълум бир вақт ўтгач, стадионда ҳеч ким қолмагач мусобақа ташкилочилари орасида кимнингдир турнирни ёритиш учун жонбозлик кўрсатган ОАВ вакилларини ҳам тақдирлаш лозимлиги ёдига тушиб қолди. Зўр кайфият! Ажойиб ташкилотчилик! Стадионда қолган 5-6 нафар масъул шахслар гувоҳлигида сайтимиз вакили Бекзод Толибов ҳам тақдирланди.

"Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси ташкилотчиларига ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаганликлари учун сайтимиз аъзолари ва ўқувчилари номидан миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика