“Ҳоким кубоги”: "Нефтчи" - “ЎзДонгЖу” баҳси статистикаси

Aziz Tukhtamuradov
6 фев 2016, 16:51
Хабарингиз бор, 5 февраль куни “Нефтчи-1” жамоаси “Ҳоким кубоги”даги гуруҳ ўйинларини якунланди.

Жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров “ЎзДонгЖу”га қарши гуруҳнинг сўнгги баҳсида ўринбосарлар жамоасини майдонга туширишга қарор қилди. Асосий таркиб ўйинчиларига эса дам берилди. “Нефтчи-1” жамоаси номи остида майдонга тушган ёшларимиз ўйин давомида қуйидагича статистика қайд этишди.

Бурчак тўплари.

Ўйинда “Нефтчи-1”  ва “ЎзДонгЖу” футболчилари 2 мартадан бурчак тўпи тепишди.

Қўполликлар.

Беллашувда  “Нефтчи-1” вакиллари 7 марта қоида бузишди. Андижонликлар эса 13 марта.

Умумий зарбалар:

Баҳсда Бахром Ҳайдаров шогирдлари рақиб дарвозасига умумий 14 марта зарба йўллашди. “ЎзДонгЖу” футболчилари 6 марта Ўткир Юсупов дарвозасига тўп тепишди.

Аниқ зарбалар:

Аниқ зарбалар борасида ҳам устунлик “Нефтчи” ёшлари тарафида бўлди. Майдон эгалари 5 марта аниқ дарвозага зарба беришга муваффақ бўлишди. “ЎзДонгЖу” эса 3 марта.

Жарима тўплари:

Фарғоналиклар ўйинда 13 марта жарима тўпи тепишди. “ЎзДонгЖу” жамоаси 7 марта.

Огоҳлантиришлар.

Учрашув бош ҳаками ўйин давомида фақат бир марта “Нефтчи-1” футболчисини сариқ карточка билан жазолади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин “Нефтчи-1” жамоасининг 2:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.


“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›