UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-2" "Қўқон-1912"га ютқазди Янгиликлар

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-2" "Қўқон-1912"га ютқазди

Теглар :  Қўқон-1912Нефтчи
1 февраль куни Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида “Қўқон-1912-1” ҳамда “Нефтчи-2” жамоалари ўзаро рақобат олиб боришди.

Ўйинда Мурод Исмоилов шогирдлари кичик ҳисобда зафар қучишди. Баҳснинг 35-дақиқасида Отабек Ҳайдаров томонидан киритилган тўп Қўқон жамоасига ғалаба келтирди.

Айтиш керакки, қўқонликларга қарши ўйинда “Нефтчи-2” ёшлари ўзларидан яхши таассурот қолдиришди. Учрашув давомида Олий лига вакиллари “Нефтчи-2” дарвозаси қаршисида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келтиришди. Бироқ кўплаб вазиятларда “Нефтчи” ёшлари яхши ҳимояланишди ва ўз омадларини қарши ҳужумдан излашди. Шу тариқа, “Қўқон-1912-1” -“Нефтчи-2” ўйинида қўқонлик футболчилар навбатдаги очколарни расмийлаштиришди.

“Қўқон-1912-1” – “Нефтчи-2”  – 1:0 (1:0)
Гол
: Отабек Ҳайдаров – 32.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Даврон Курчиев.

“Қўқон-1912-1”: Руслан Матниязов,  Жалил Кимсанов,  Сардор Қаҳҳоров,  Алишер Зиёвуддинов, Азиз Тўхтабоев, Абдуллоҳ Олимов, Ориф Мамажонов,  Фурқат Ҳасанбоев,  Илья Ильин,  Илҳом Комилов, Отабек Ҳайдаров.
Захира:  Ғайрат Ҳасанов,  Баҳодир Акрамов,  Отабек Зокиров,  Алибобо Раҳматуллаев,  Ойбек Рустамов,  Абдул Азиз Юсупов, Ойбек Нурбоев.

“Нефтчи-2”:  Сергей Смародин, Аъзам Холматов,  Абдуқодир Ортиқов,  Хуршид Асқаралиев,  Ислом Тошпўлатов,  Отабек Муҳаммаджонов,  Азиз Носиров, Жамшид Ҳошимов, Ҳусниддин Ғофуров,  Аброр Исмоилов,  Бобур Фарҳодов.
Захира: Шуҳрат Раҳмонов,  Мўмин Маъмуржонов,  Эломон Каримов,  Сарвар Абдуллаев,  Анвар Аминжонов,  Миржамол Неъматов,  Анвар Абдулҳақов.

 
Эслатиб ўтамиз, бугун “Нефтчи-1” ҳам ўйнайди. Фёдоров шогирдларининг навбатдаги рақиби Наманганнинг “Норин” жамоаси ҳисобланади. Беллашув соат 15:00да Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида бўлиб ўтади.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика