UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  1 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  2 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  6 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  1 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  7 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  11 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  1 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  3 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  1 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1" охирги турда ҳам ғалаба қозонди Янгиликлар

"Ҳоким кубоги": "Нефтчи-1" охирги турда ҳам ғалаба қозонди

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” баҳслариниинг гуруҳ ўйинлари якунланди.

“Нефтчи-1” гуруҳнинг сўнгги турида “ЎзДонгЖу”га қарши ўйнади ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Андрей Фёдоров охирги турда бошқача қарор қилди. Яъни андижонликлар қарши баҳсда асосан ўринбосарлар сафидаги йигитлар майдонга тушишди. Уларга Баҳром Ҳайдаров бошчилик қилди.

Асосий жамоадан эса дарвозобон Ўткир Юсупов, ҳимоячилар Сардор Қулматов ҳамда Достон Турсуновлар Андижон жамоаси қарши ўйнашди. Илк бўлим кўпроқ яккакурашлар остида ўтди. Ўйинда ҳисобни “ЎзДонгЖу” очди. Андижонликлар таркибидан Икром Зайлобиддинов учрашувдаги биринчи голга муаллиф бўлди. Тайм шу натижа билан тугади. Иккинчи бўлим умуман бошқача сценарий остида ўтди дейишимиз мумкин. Айтиш керакки, Баҳром Ҳайдаров шогирдларининг ўйини иккинчи таймда чинакамига қовушди. Дастлаб захирадан ўйинга қўшилган Абдуқодир Ортиқов ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан кўп ўтмай Эламон Каримов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимнинг асосий қисми “Нефтчи” ёшларининг устунлиги остида ўтди. Якуний ҳисоб 2:1 “Нефтчи-1” ғалабаси.

“Ҳоким кубоги”. 5-тур.

“Нефтчи” – “ЎзДонгЖу” 2:1 (1:0)

Голлар:
0:1 - Икром Зайлобиддинов, 1:1 - Абдуқодир Ортиқов, 2:1 - Абдуқодир Ортиқов.

“Нефтчи-1”: Ўткир Юсупов, Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Хуршид Асқаралиев, Эламон Каримов, Ислом Тошпўлатов, Отабек Муҳаммаджонов, Ҳусан Ғаниев, Жамшид Хошимов, Акбар Аминжонов, Бобур Фарходов.

Захира: Шухрат Рахмонов, Абдуқодир Ортиқов, Сарвар Абдуллаев, Хусниддин Ғофуров, Муҳаммад Ғуломов, Жаҳонгир Қурбонов, Миржамол Неъматов.

“ЎзДонгЖу”:  Муҳаммадмирзо Зокиров, Абдурасул Комилов, Усмонали Усмоналиев, Жаҳонгир Дадабоев, Хайрулло Қодиров, Икром Зайлобиддинов, Ойбек Ахматов, Зокир Нурматов, Фахруз Салохиддинов, Азиз Каломов.

Шу тариқа, “Нефтчи” ёшлари учун “Ҳоким кубоги” турнири якунланди. Баҳром Ҳайдаров жамоасига ушбу мусобақа катта тажриба мактаби бўлди дейишимиз мумкин. “Нефтчи” ўринбосарлари турнир давомида “Қизилқум” ва “Қўқон-1912” каби Олий лиганинг кучли клублари қарши рақобат олиб боришди. Жамоа ёшлари учун Олий лига-2016да мазкур турнирда тўпланган тажриба ҳали кўп қўл келади деб умид қиламиз.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика