UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  1 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  2 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  6 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  2 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми? Янгиликлар

Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?

Ҳа, агарда Ҳиндистон ўсмирлар терма жамоаси "D"дан кейинги исталган бошқа гуруҳда бўлганида.

Яқиндагина бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида, ҳиндлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш ўйинларида Саудия Арабистони, Мьянма, Мальдив ва Қувайт жамоалари билан бирга "D" гуруҳидан жой олдилар. 


Саралаш қоидаларига кўра, дастлабки 4та гуруҳда 5тадан, қолган 6та гуруҳда 4тадан жамоа финал йўлланмасини учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон эса Жанубий Корея, Бруней ва Шри Ланка билан бир гуруҳда. "А", "В", "С" ва "D" гуруҳларида сўнгги, 5-ўринни қўлга киритган жамоага қарши кечга ўйинлардаги натижалар, қолган гуруҳлардаги жамоалар сони 4та бўлганлиги учун бекор қилинади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон учун бу муаммо келтириб чиқармайди. Агар Ҳиндистон тўртталик гуруҳда бўлганида, унда бизга муаммо бўлиши мумкин бўларди, агарки гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олмасак. Якунда сўнгги ўриндаги рақиб билан натижамиз бекор бўлиб, урилган голларимиз ҳам йўқ бўларди. 


ФИФА Бутун Ҳиндистон футбол федерациясини дисквалификация қилди. Буни “Сўғдиёна”га қандай алоқаси бор?


Энди ёшлар терма жамоасидаги ҳолат. Афсуски бу ерда Ҳиндистон 4та жамоадан иборат "H" гуруҳидан жой олган. Энди Австралия, Ироқ ва Қувайт терма жамоалари ўзаро ўйинларда кейинги босқичга чиқадиган жамоанинг номини ҳал қиладилар. Бу ерда муаммо "E", "F", "G", "I" ва "J" гуруҳларидаги жамоаларда бўлади. Энди уларнинг тўртинчи жамоага қарши кечадиган ўйинларидаги натижалар бекор бўлади. "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида ундан ҳам қизиқ бўлади. Энг яхши иккинчи бўладиган жамоанинг сўнгги иккита ўйиндаги рақибларининг натижаси бекор бўлади. Муаммо аслида бунда эмас, улар қайси жамоа якунда тўртинчи ёки бешинчи бўлишини билмайдилар. Буни эса бизга заррача таъсири йўқ, сабаби бу ёшдаги Осиё чемпионатига 2023 йилда Ўзбекистон мезбон ва биз муддатидан аввал мусобақа йўлланмасини нақт қилганмиз.


Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика