Ҳеч кимнинг осмонга чиқишга ҳаққи йўқ, шунингдек...
20 янв 2015 10:44
Янгиликлар
Ҳеч кимнинг осмонга чиқишга ҳаққи йўқ, шунингдек...
Шунингдек, ҳеч бир мухлиснинг футболчи ва мураббийларни ҳақорат қилишга ҳақлари йўқ!
Танқид - келажак мевасими? Яшанг, бу бошқа гап. Аммо танқиднинг тагида асос бўлади, танқид ечимдан иборат бўлади, танқиддан тўғри хулоса чиқариш учун у ерда маъно бўлади. Аммо турли ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар, футболчиларнинг ўзи туриб, ота-онаси манзили томон айтилган гаплар бу танқид эмас. Бу бизга ярашмайди, ярашишдан ҳам олдин, ўзингиз бир ўйланг. Ота-онани футболга аралаштириб нима бор?
Хитой билан ўйиндан кейин нималар бўлмади. Худдики терма жамоамизнинг ютқазишини кутдик ва ичимиздагиларни айтиб олдик-а? Бунақаси кетмайди, ахир биз бир юрт фарзандларимиз-ку? Япония, Жанубий Корея, Иордания ва яна бир неча нафар терма жамоалар мухлисларини бир кўринг, терма жамоасини энг оғир вазиятларда ҳам қўллаб-қувватлайди. Танқид қилманг демаймиз, қилинг, аммо танқиднинг ҳам қонун-қоидаси бор. Бугун ютса кўтариб, мағлуб бўлса уни ер билан битта қилиш керак эмас. Шу мақолани ёзиш учун ҳам, шунчалик истадим-ки, Саудия Арабистони билан бўлиб ўтадиган ўйинда ғалаба қозонишимизни, тасаввурингизга ҳам келтира олмайсиз. Агар мағлубиятга учраганимизда бу гапларимни ҳеч ким эшитмасди. Яна ўша рассомлар ўз ижодини, сўзга усталар, бисотини очган бўларди. Яхши ният қилдик, мана шу мақолани ёзиш насиб этяпти. Тўғри, футболчиларимиз ҳам оппоқ эмас. Уларнинг энг катта камчилиги, бирон бир давлатга борганда кутиб олиш учун чиққан ҳамюртларига етарлича эътибор бермасликлари. Бу гапларни бир ёки икки маротаба эшитмаяпман, доимий равишда қулоққа чалинавергач, ўзим ҳам атайин эътибор қарата бошладим. Бу одатни йиғиштириш керак, аввало футбол мухлис учун.
Агар биз мана бу ердаги баъзи камчиликларни жой-жойига қўйиб қўйсак, ўйлашимча мағлубиятни ҳам ҳазм қилишга ўрганадилар.
Кечаги ғалаба бизга катта қаҳрамонлик бўлиб кўриняпти. Аслида бу бажаришимиз керак бўлган вазифа эди. Фақат ўзимизга ўзимиз иш орттириб олдик холос. Шунинг учун бу ўйиндан ҳаволаниб кетишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ҳеч кимни. Катталарга-ку ишонамиз, ёшлар, ўзингизни қўлга олинг. "Оооо, айлав-ю, сен зўрсан, сен ҳали буюк бўласан", деган гапларга учишга ҳақларингиз йўқ. Буни айтмасак ҳам ўзингиз биласиз. Менга фақат бир нарса алам қилади, бу ердан тўғри олий лигамизга боришингиз. Мана шуниси аслида бизнинг футболимиздаги фожеа. Бу ерда ўйнаётган ёки ишлаётган биронта футболчи ёки мутахассис Осиё Кубоги тугашини истамаяпти. Ҳеч бирининг олий лигага қайтгиси йўқ.
Хитой билан ўйинда Қосимов ютқазди, Саудия Арабистони билан ўйинда ютди! Муҳими, мураббий ўзи учун қийин бўлган қарорни қабул қила олди. Мени хурсанд қилгани Кападзе ҳам, Жепаров ҳам гарчанд майдонга тушмаган бўлса-да, ўйиндан кейин ёш болаларча қувонишгани бўлди. Эртаси куни бўлиб ўтган машғулотда эса худди кеча ўйнагандек, аъло кайфиятда эдилар. Мана энди мураббийнинг иши бироз енгиллашади, мана энди ўша икки йил аввалги янги қон қуйилаётгандек. Аммо биз бор-йўғи гуруҳдан чиққанлигимизни ҳам унутмайлик.
Яна бир нарсани такидлаш лозим. Кеча Алишер Никимбаев жуда кулгули ва ҳак гапни айтди. "Мен билдим, терма жамоага ким кераклигини: электрик. Футболчиларнинг кўзи ёнаяптими ёки йўқми аниқлаш учун". Терма жамоамиз ғалаба қозонса омади келди, ютқазса кўзи ёнмади деган гапларни энди унутайлик. Сиз бугун Одил Аҳмедовнинг оёғини бир кўринг, учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этиб турилган бир пайтда олган жароҳатидан кейин "Краснодар"даги фаолиятини хавфга қўйди. Бундай клубларда пул кўп, истаган пайтида унинг ўрнига бошқасини топиб олаверади. Афсуски, бу суратни қўя олмайман. Азиз Ҳайдаров ҳақида нималар демадингиз-а? Эҳ бир гап айтардим-ку... Шу бола Ватани учун Дубайда бўлиб ўтган йиғинларда нималар қилмади дейсиз. Келинг, мавриди келганда айтай, битта машинанинг пулини кетказди, витаминлар учун. Тағин уларнинг кўзини ёнмайди дейсиз. Жароҳат олган футболчиларни, ўз клубига олиб бориб бирма-бир текширтириб чиқди, шу Ватан учун!
Шораҳмедовнинг ҳам устидан кулаверишни бас қилинг. Етар балки? Нима учун аввалги ўйинда Муҳаммадиев тушсин дедим? Муҳаммадиев ҳужумкор футбол учун мос ҳимоячи. У рақиб жарима майдончаси ичида ҳам хавфли. Саудия Арабистони билан ўйинда бизга ғалаба жуда ҳам муҳим эди ва бунинг учун терма жамоамиз сафида ҳужумга мойил бўлган футболчилар майдонга тушишлари керак бўларди. Бундай вазияда Шораҳмедовдан "Насаф" ҳимоячисининг устун томони бор. Аммо натижани ушлаш, иккинчи рақамда ҳаракат қилиш керак бўлган пайтда Шораҳмедовнинг имконияти ва тажрибаси катта.
Истаймизми-истамаймизми, ҳужум чизиғимизда муаммо етарлича. Буни олий лигани яхшилаш орқалигина тузата олишимиз мумкин. Кечаги ўйинда ярим ҳимоя сал бўлса-да ўзига келганини кўрдик. Лекин ҳеч ким кафил бўла олмайди, кейинги ўйинда ҳам шундай ўйин чиқишига. Лекин ният қиламиз.
Ёдингизда бўлса, бир ойча аввал бундай йирик мусобақаларда маркетинг биринчи ўринга чиқиши ҳақида ёзиб ўтгандим. Кўпчилик фикримга қарши чиққан эди, бу терма жаоманинг ёнини оляпти деб. Терма жамоада менинг ота-онам йўқ. Хитой нима учун иккита ўйинни айнан Брисбенда ўйнади, боиси энг кўп хитойлик айнан мана шу шаҳарда истиқомат қилади. Шу куни стадионга 14 000 нафарга яқин мухлис ташриф буюрди, шулардан ўн мингги хитойлик эди. ўйин аввалида мусобақанинг расмий дўкони хитойликлар билан тўлиб кетди, анча бозор бўлди. Табиийки, бундан ОФК манфаатдор. Худди шундай Саудия Арабистони ҳам ОФК учун кони фойда. Уларнинг ҳомийлари, ТВ ҳуқуқни олиш учун ажратаётган пуллари мусобақага жарақ-жарақ пул келтиради. Оддий мисол нима учун Австралияда бўлиб турган Мурод Ризаев ўйинларни шарҳламаяпти, боиси шарҳлайдиган хоналарни олиш учун харажат қилиши керак. Ўйинни кўрсатиш ҳуқуқи эса бепул берилди бу сафар. Араблар битта эмас, бир нечта кабинани ўзлариники қилиб олишди. Мана шунинг учун ҳам чорак финалга Ўзбекистондан кўра, Саудия Арабистони чиқиши манфаатлироқ эди. Аммо шу нарса маълум бўлдики, агар сен ўйнай олсанг, рақибинг ким бўлишини аҳамияти йўқ экан.
Ҳозир кўпчилик Рашидов, Искандеров ва Муҳаммадиевдан чўчияпти. Ишқилиб юлдузлик касалига учрамасин-да деб... Тўғри, бу уч футболчи бизга ҳали ЖЧ саралаш ўйинларида жуда ҳам асқотади, агар шу темпни ушлаб турган ҳолда, унга яна кўпроқ ишлов берсалар. Аммо бу уларнинг қўлидан келадими? Келдиришга мажбур. Ҳали ҳеч нима қилингани йўқ, қачон қилинади ҳисоблаймиз, қачонки терма жамоамиз ЖЧга чиқса. Унгача олий лигадан қочиш учун имкон қадар келаётган мавсумда ўзларини кўрсатиш талаб этилади. “Бунёдкор”га ОЧЛда омад тилаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, агар жамоа гуруҳ босқичига чиқа олмаса, бундан кўпроқ Рашидов ютқазади. Олий лига орқали ўз ўйинини кучайтириб олиши қийин, ОЧЛдаги 6 та ўйин, биз учун етишмаётган ўша камчиликни бироз ёпиши мумкин. Бундай вазиятда, “Бундёкор” ўзбек футболи ҳаққи-ҳурмати Рашидовни бирон бир клубга ярим йилга ижарага берса ҳам бўлади. Ҳозирча бироз шошмасдан, “Бунёкдор” учун яхши ният қилиб, унга омад тилайлик.
Агар бу уч футболчи шу йилнинг ўзидаёқ чет элга чиқиб кетсалар борми, унинг фойдасини бир гап билан тушунтириб бера олмасам керак.
Агар Саудия Арабистонига қарши ўйинда мағлубиятга учрайдиган бўлсак, мен катта ислоҳотни кутаётгандим. Энг аввало ПФЛ ва Марказни тубдан янгилаган ҳолда, аниқ бир дастур асосида ишлаш керак бўларди. Аммо чорак финал бунинг олдини олди. Афсуски, мана шу чорак финал кейинчалик бизни ЖЧ-2018дан маҳрум қилиши мумкин. Яхшилаб ўйлаб қарасангиз, футболимизнинг борар манзили анча олисда эканлигини кўрасиз.
Рашидов, Искандеров ва Муҳаммадиевнинг чиққанига ҳам уч йил бўлибди. Уларни ўшандаёқ қандай келажак кутаётганини кўрган эдик. Лекин бугун нима учундир олий лигада кейинги 2-3 йилда терма жамоанинг асосий таркибига тортадиган футболчини кўрмаяпмиз. У пайтга келиб Жепаров, Кападзе каби фахрийлар терма жамоа билан хайрлашаётган бўладилар, бугун асосий таркибда тушган футболчиларга ким рақобатчи бўлади? Ҳозирги футболчиларимиз фахрийларга рақобатчилик қилаётган бир пайтда, 2-3 йилдан кейин уларга ким рақобатчи бўлишини ўйласам, ЖЧ бизга узоқлик қилиб кетаверади. Шунинг учун сизлардан илтимос қилардимки, ҳар бир мағлубиятда МТЖ шаънига таъсир қиладиган, бўҳтон ва куракда турмайдиган гапларни айтманг. Футболдаги муаммомиз атрофлича, МТЖ эса бизнинг пешонамиз. Танамизнинг айнан шу қисми орқали иссиғимиз чиқаётганини биламиз, шифокор кўригидан кейин эса, пешонадаги иссиқ аслида қаердан келганини биламиз. У жигардан (олий лига), ўпкадан (биринчи лига), юракдан (марказ), буйракдан (болалар футболи) бўлиши мумкин...
Ҳозирча шулар, Ватан учун, ор номус учун, ғалаба учун!
Нодирхўжа Юлдашев

Фикрлар