

- Аввало Қўқон жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинда мезбонларга очко сув ва ҳаводек зарур эди. Шунинг учун улар бор кучлари билан олдинга ташланишди. Бизга сўнгги ўйинларда катта куч йўқотганимиз таьсирини ўтказди. “Пахтакор” билан оғир ўйиндан сўнг тўлиқ тикланиб улгурмадик. Қўқонликлар ҳақли ғалабага эришдилар. Улар ҳам ўйин сўнггида чарчаб қолишди ва бизнинг икки ҳужумимиз гол билан якунланди. Энди кейинги ўйинларда яна мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз - дейди Ҳасанбой Эргашев.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати



