UZ

Сўнгги янгиликлар

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да" Янгиликлар

Ҳарри Кейн: "Менинг келажагим "Бавария"да"

"Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн Мюнхендаги омадсиз мавсум ва келажаги ҳақида гапирди.

Англиялик ваҳимага тушмаяпти.

"Германиядаги тажрибам менга жуда ёқди. Бу фаолиятимда менга янги туртки, янги чақирув, янги муҳит бериши керак бўлган қадам эди ва мен бу қадамни қўйганимдан жуда хурсандман.

Менинг келажагим "Бавария"да. Тўрт йиллик шартномам бор. Бу ерда бахтлиман ва умид қиламанки, ушбу мавсум ўзгача натижага эришаман. Агар ундай бўлмаса, ёзда яна уриниб кўришга тайёрман", – деди футболчи.

Англиялик футболчи Мюнхен клубида илк мавсумини ўтказмоқда. 30 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Ҳарри Кейннинг уч нафар фарзанди автофалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
12 апр 23:57:03
QosimNozimBavariyaChmpn
Keyn sehrli tayoqcha sehring ish bermayopdiku
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика