UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  11 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1

Ҳар ерни қилма орзу... Янгиликлар

Ҳар ерни қилма орзу...

Теглар :  ОФКУЕФА
Халқимизда ажойиб нақл бор: Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тош-тарозу.

Бугун эрталаб сайтимизда хабар чиқди: "Қозоғистон 15та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти". Кеча тунда ён қўшниларимиз Франция билан ўйинда 0:8 ҳисобида мағлуб бўлишди. Мбаппе покер қайд этган баҳсда французлар умуман қаршиликка дуч келмади. Уларнинг ҳар бир ҳужуми гол билан якунланди. 

Шу ўйин билан Қозоғистоннинг ЖЧ-2022 саралашдаги юриши тугади. Жамоа гуруҳ баҳсларини атиги 3 очко билан охирги ўринда тугатди. 8 ўйин, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Ғалаба йўқ. Тўплар нисбати 5-20. 

Қозоғистон терма жамоасининг УЕФАга ўтганига анча бўлди. Лекин Европага кетганидан бери ҳеч "кўкармай" қўйди. Чунки у ерда кучлилар кўп-да. Қозоғистон Осиёда эканлигида Олимпиадага ҳам, Жаҳон чемпионатига ҳам чиқиши мумкин эди. Аммо УЕФА - бу ўзга дунё. Айтишингиз мумкин, улар ЖЧга чиқмагани билан доим кучлилар билан ўйнаяпти. Ҳа, ўйнаяпти, лекин ҳадеб ютқазаверса бу нима беради? 

Энди тасаввур қиляпсизми, агар Ўзбекистон УЕФАга ўтса нима бўлишини. Балки баҳслашингиз мумкин, лекин мен Қозоғистон терма жамоасини Ўзбекистондан кучли деб биламан. Айниқса ҳозирги терма жамоамиздан улар яққол устун, гарчи Франциядан 8та гол "еган" бўлса ҳам. Қозоғистон ОФКда эканлигида уларнинг ҳар бир ёшдаги терма жамоаси бизни мағлуб этган.

Ёки бўлмаса сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келаётган Қатарни олайлик. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби ўтган йил Копа Америкада қатнашганди, бу йил Gold Cup мусобақасида иштирок этди. Энди бўлса Европа жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ташкил қиляпти. Қатар  Европада 6та ўйин ўтказиб, шундан 5тасида мағлуб бўлди. Тўплар нисбати 2-19. Кўряпсизми, Қатар 6 ўйинда атиги 2та гол уриб, ўз дарвозасидан 19 бор тўп олиб чиққан. Кеча Сербия иккинчи бор қатарликларни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Албатта, бу ўртоқлик ўйинлари Қатарга фойда бериши мумкин, лекин ҳар ўйинда 3-4талаб гол ўтказаверса, бош мураббий футболчиларни руҳлантириш учун сўз топа олармикин. Ҳамма гап шунда.

Охирги пайтларда бизда ҳам УЕФАга ўтишимиз керак, ОФКда "нон" йўқ каби гаплар яна янграб қолди. Лекин ўйлаб кўрайлик, футбол ривожини хоҳласак, албатта УЕФАга боришимиз шарт эмас. Яхши тизим ва дастурга эга бўлиб, ОФКда ҳам ривожланса бўлади. Мана,  Япония, Жанубий Корея, Эрон ёки Саудия Арабистони бунинг уддасидан чиқяпти-ку.

Қолаверса УЕФА бизни асло қучоқ очиб кутиб олмайди, бунга реал қарайлик. Мен эса терма жамоамизни Европага бориб, Гибралтар даражасига тушиб қолишини хоҳламайман. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика