UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  4 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман" Янгиликлар

Ҳамза Каримов: “Насаф”дан норози бўлиб кетмаганман"

Қаршининг “Насаф” жамоасида фаолият юритиб, жамоа ютуқларига муносиб ҳисса қўшган, тажрибали ҳимоячи Ҳамза Каримовни воҳалик футбол ишқибозлари яхши билишади.

Ҳамза Каримов 2016 йилги мавсумдан Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси сафида тўп тепадиган бўлди.

Биз яқинда Ҳамза Каримовнинг жароҳатидан қутулиб, яна сафга қайтиши ҳақида эшитиб, тўғриси, хурсанд бўлдик. Ҳарҳолда Ҳамзанинг воҳамиз клубларидаги фаолияти, воҳалик футбол ишқибозларининг доимо эътирофида бўлган.

Бугун айрим интернет нашрларида эълон қилинган хабарларда шу нарса тушуниладики, гуёки Ҳамза Каримов  “Насаф”дан хафа бўлиб, бошқа клубга ўтиб кетган ва клуб унга ҳеч қандай ёрдам бермаган.

Аммо бизда бундан бошқачароқ маълумотлар борлиги, аниқроғи Ҳамза Каримов жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга “ўзининг ўрнига бошқа ўйинчи қидиришини, энди у жамоага бошқа ёрдам қила олмаслигини” айтган. Бизнингча, бу футболчининг ақлли ва тўғри қарори бўлган. Чунки, жамоада ўйинчиларга қўйиладиган талабларни у яхши билган.

Биз шу ҳақда янада аниқлик киритиш учун,  Ҳамза Каримовнинг ўзига мурожаат қилдик.

-Менинг “Насаф”дан кетишимга ҳеч қандай хафачилик ёки норозичилик сабаб бўлмаган. “Насаф”даги фаолиятим, футболчилик фаолиятимдаги энг яхши давр бўлди, – дейди Ҳамза Каримов.

Биз яна шуни аниқ биламизки, “Насаф” клуби ҳеч бир ўйинчини ҳеч қачон оғир аҳволга ташлаб қўйган эмас.  Бизнингча, бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Аммо бизни таажубга солган ҳолат шуки, “Насаф” клуби  билан собиқ ўйинчиси ўртасида сунъий  келишмовчиликни ўйлаб топиш,  кимга наф-у, кимга зарарлигини тушунмадик.

Ренат Эрназаров.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика