UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:0 (матнли трансляция)  0 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 19:02Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  2 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  4 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4

Ҳамиджон Актамов: “Ушбу ҳафта Фарғонага борамиз” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Ушбу ҳафта Фарғонага борамиз”

Айни дамда Навоийда йиғин ўтказаётган “Қизилқум” лагерида нима гап? Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида жамоа менеджери Ҳамиджон Ғуломовичга мурожаат қилдик.

- Ҳозирча Навоийдамиз. Кунига икки маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Режага кўра ушбу ҳафта Фарғонага йўл оламиз. Сабаби жамоамизни шахсан Фарғона футбол федерацияси раҳбарияти бўлажак яъни ҳоким кубоги турнирига таклиф этган. 24 январь куни Фарғонага жўнаб кетамиз ва 29 куни старт оладиган турнирга ўша ернинг ўзида тайёргарлик кўрамиз. Сўнгра ҳоким кубогида иштирок этамиз. Ўйлайманки бу мусобақа “Қизилқум” учун ҳам фойдали бўлади. 

- Таркибдаги ўзгаришлар келадиган бўлсак, Илҳом Юнусов, Алишер Юсуповдан сўнг Самандар Шодмонов ҳам яқинда сафимизга келиб қўшилди. Бу футболчиларнинг янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Бундан ташқари яна бир қатор ўйинчилар билан музокара олиб бормоқдамиз. Фарғона вилояти ҳоким кубоги турнирида янги ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказамиз. 


- Яширмайман Дилшод Раҳматуллаевга таклиф билан чиққандик. Аммо у билан келиша олмадик. Аниқроғи футболчининг талаблари бизга тўғри келмади.  

- Артём Макосин ҳеч қаерга кетмайди. Шунингдек яна бир дарвозабон Эркин Жабборовни ҳам биз билан шартномаси мавжуд. Улар бизга ҳам керак. 

- Фарруҳ Ҳайдаров билан хайрлашишимиз мумкин. Умуман олганда Фарғонадаги турнирдан сўнг айрим футболчиларимиз билан ҳамкорликни тўхтатишимиз мумкин. Бу кўпроқ ўйинчиларнинг ўзига боғлиқ. Агарда харакат қилиб, ижобий жиҳатдан ўзини кўрсата олса қолиб қолинади - дейди Ҳамиджон Актамов. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика