UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  1 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  2 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  5 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  2 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  5

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик”

Олий лига йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” — “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (1:1) ниҳоясига етгач, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга ҳайит байрамига муносиб совға тайёрламоқчи эдик,  — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз бунинг удддасидан чиқа олишмади. Қолаверса, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга уринаётган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бунга имкон бермади. Чемпионат тақвимида юзага келган  йигирма кунлик танаффусдан унумли фойдалана олмадик. Бир неча назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган эдик. Афсуски, айрим сабаблар туфайли бу амалга ошмай қолди. Бу эса бугунги ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди.

Мухлислар икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдилар. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарли бўлган бўлса-да, афсуски йигитларимизга ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади. Бир сўз билан айтганда, бугун жамоамиз  мағлубиятга тенг дуранг  қайд  этишди. Натижада ўз майдонимизда қимматли очколарни йўқотдик. Кейинги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

“Қизилқум”  ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика