UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  1 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  2 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  6 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  18 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  28 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  24 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  3 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1

Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди"

"Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Ҳамиджон Актамов ва энг яхши футболчи Достон Ибрагимов ўз фикрларини билдирди.

"Иккала жамоа ҳужумкор, қизиқарли ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Менимча бугун ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Иккала жамоада ҳам янги футболчилар кўп, шу боис улар бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлади. Наманганда бошқа мухлисларга ўрнак бўла оладиган мухлислар бор.

Барқарорликни ушлай олмаганимиз учун таркибдаги кўплаб футболчиларни алмаштирдик. Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди.

Агар ҳозир тайёргарлик кучлироқ бўлди десам Хожибой Тожибоевнинг "ерни чуқурроқ ҳайдадик" деган латифасига ўхшаб қолади.

"Навбаҳор" бугун ёмон ўйнагани йўқ, кўп ҳужум қилди, аммо бизнинг футболчилар қандай топшириқ берилган бўлса барчасини бажаришди", - дейди Ҳамиджон Актамов.

"Бугун қизиқ ўйин бўлди. Биз ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик ва натижага эришдик. Аслида жароҳатим бор эди, бугун майдонга тушишим сўроқ остида эди. Аммо мураббий менга ишонди ва майдонга туширди. ", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Достон Ибрагимов.


Бекзод Толибов Намангандан махсус

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика