UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  2 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  5 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  12 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15

Ҳамиджон Актамов: “Барибир маҳорат ўз сўзини айтди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Барибир маҳорат ўз сўзини айтди”

“Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

—  “Насаф” тажриба ва маҳорат бобида чемпионатимиз етакчиларидан саналади, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Бугун жамоамиз уларга қарши ёмон ўйин намойиш этишмади. Тан олиш керак, “Насаф” таркиби охирги тўрт-беш йилда деярли ўзгаришларсиз майдонга тушиб келмоқда. Бугун йигитларимизда ғалаба учун иштиёқ нечоғли юқори бўлмасин, якунда барибир тажриба ўз сўзини айтди. Шунга қарамай, жамоамизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаб турган кўпсонли мухлисларимизга раҳмат айтаман.

—  Афсуски, охирги учрашувларда айрим ўйинчиларимиздаги жароҳатлар таркибда муаммо келтириб чиқармоқда. Шу боис, чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобовни захирада қолдиришга мажбур бўлдик. Бироқ унинг иккинчи бўлимда майдонга туширилиши жамоамиз ўйинини кучайтирди. Жароҳатдан сўнг, ярим ҳимоячимиз Фарруҳ Ҳайдаровнинг ҳам бугун ўйинга киришиб кетиши қийин бўлди.

—  Гарчи, бугун натижадан қониқмаган бўлсам-да, жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Келгуси турларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Кейинги турда Андижонга сафар қиламиз. Унда албатта мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор куч-имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика