UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  2 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  4 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  20 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  21 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз» Янгиликлар

Ҳамид Актамов: «Рақиб танламаймиз»

Ўзбекистон футбол федерациясида мамлакат XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръага кўра, «Қизилқум» жамоаси янги мавсумни сафарда бошлаб меµмонда якунлайдиган бўлди. Дастлабки турда Юрий Лукин шогирдлари Тошкентда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби — «Бунёдкор» футболчиларига қарши майдонга тушади. Иккинчи турни ўз майдонида «Андижон»га қарши ўтказса, кейинги ўйин яна Тошкентда бўлиб ўтади. Унда кончилар «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Тақвим хусусида «Қизилқум» жамоаси ижрочи директори Ҳамид Актамов ҳамда бош мураббий Юрий Лукинларнинг фикри билан қизиқдик.

Ҳамид Актамов, «Қизилқум» футбол клуби ижрочи директори:

— Қуръа якунлари ҳақида нима дейиш мумкин?! Чемпионатда иштирок этадиган ўн уч жамоа билан эртами-кеч барибир ўйнаймиз. Қисқача айтганда, рақиб танлашга ҳаққимиз йўқ. Агар мавсум бошида жамоаларнинг деярли бир хил имкониятга эга бўлишини ҳисобга олсак, ҳеч кимдан чўчимаймиз. Ҳаммаси аввало мавсумга жамоаларнинг қандай ҳозирлик кўришига боғлиқ.
 
Шу учун биз ҳозирда қуръа якунлари хусусида эмас, кўпроқ таркибни қандай шакллантиришга эътибор қаратганимиз маъқулроқ. Бир томондан учрашувларни сафарда бошлашимиз ёмон эмас.Умуман айтганда, қуръадан кўнглимиз тўлди. Қолаверса, қайсидир маънода тақвимнинг ҳам аввалги тизимлардан фарқ қилиши ва учрашувларнинг янгича тартибда ўтиши кўпчилик қаторида биз учун ҳам қизиқарли.
 
Юрий Лукин, жамоа бош мураббийи:

— Рости, чемпионатни сафарда «Бунёдкор»га қарши бошлашимизни кутмагандим. Аммо бундан нолимаймиз. Жамоамиз билан мавсумга максимал даражада пухта ҳозирлик кўришга интиламиз. Чунки рақибларимизнинг барчаси билан барибир ўйнаймиз. ПФЛнинг «кўзгули» тақвим тизимидан воз кечганлиги ҳам кўпчилик учун янгилик бўлди. Иккинчи даврани ўз майдонимизда мамлакатимизнинг етакчи жамоасига қарши бошлаш биз учун ёқимли, албатта.
 
Энди фикри-хаёлимизни янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга қаратамиз. Мақсадимиз эса олий лигада «жон сақлаб» қолиш эмас, аксинча чиройли ва ҳужумкор ўйинлар намойиш этиб, кўпсонли мухлисларимизни қувонтиришдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика