UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  22 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  2 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  7 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   12 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  19 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  19 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33

"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов Янгиликлар

"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов

"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов Беларусдаги йиғин якунланиши арафасида клуб матбуот хизматига интервью берди.

"Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик режа асосида ўтмоқда. Учта ўйиндан иккитасини ўтказдик. Бундай баҳсларда мен учун натижа муҳим эмас, асосийси тайёргарлик жараёнидир. Биринчисида "Славия"га ютқазган бўлсак-да, янги ўйинчиларни, турли ишланмаларни синаб кўрдик. Ўша куни майдон сифати яхши эмаслиги икки томоннинг ҳам ўйинига таъсир қилди. 

Иккинчи ўйинда эса асосий таркибга яқин бўлган 11 таликни дастлабки дақиқалардан синадик. Янги ўйинчилар тезроқ мослашиб олиши муҳим эди ва улар ҳам жамоада анча вақтдан буён тўп тепаётгандек тезда киришиб кетаётгани мени хурсанд қилди. Ўзи яхши савиядаги ўйинчи учун мослашиш жараёни узоқ кечмайди. Дебютантлар ўйинидан қониқяпман, умид қиламанки, Суперлига ва Ўзбекистон Кубогининг муҳим баҳсларига яхши тайёргарлик билан киришамиз. Жаҳонгир Ўрозов, Ойбек Ўрмонжонов ва Эдем Неманов терма жамоадан қайтишади. Футболчиларнинг олдиндаги учрашувларга жароҳатсиз етиб келиши муҳим. "Витебск"га қарши ўйиндан кейин 26 июль куни Ўзбекистонга қайтамиз ва "Навбаҳор" билан ўйинга сўнгги тайёргарликни Самарқандда ўтказамиз.

Таркибни кучайтириш ишлари? Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик – янги ўйинчилар учун ўрин бор. Номзодларни кўраяпмиз, улар орасида легионерлар ҳам бор, аммо улар бизга тўғри келмаяпти. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз. Ҳали вақт бор, молиявий жиҳатдан ҳам, ўйин жиҳатдан ҳам талабларимизга мос ўйинчини топсак, ўз сафимизга қўшиб оламиз. Аммо Кожо мисолида ўйинчилар талаби юқори эканини кўриб турибсиз. Шундай экан, имкониятимиз ва ўйинимизга мос ўйинчини топсак, таклиф қиламиз", – деди Вадим Карленович.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика