UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  33 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  4 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  15 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0

Ҳал қилувчи пенальти – Мбаппе “қовун туширди”. Аммо турнир у учун омадсиз бўлди дея кўрманг! Янгиликлар

Ҳал қилувчи пенальти – Мбаппе “қовун туширди”. Аммо турнир у учун омадсиз бўлди дея кўрманг!

Килиан Мбаппе ҳақида Лукомскийнинг бир қанча фикрлари.

1. Назаримда, ҳар қандай оддий ўйинчи стандартлари бўйича у ажойиб мавсумни ўтказди. У бажарган ноёб ишларни баҳолаш учун ҳеч қандай чуқур билим ёки ўйинларини беш мартадан кўриб чиқиш шарт эмас. Шунчаки Франция ўйинларини кўришингиз ўзи кифоя. Унинг кучи яққол сезилиб турарди – Франция ҳужумидаги 90% позитив жиҳат унинг иштироки билан амалга оширилди. Кўп нарсаларни бу таркибда фақатгина у қила оларди. У нафақат бўш зонада, балки таянч зонада ҳам жуда яхши ҳаракатланди.

Буни инкор этишнинг ягона йўли бу — умуман футбол кўрмай, фақат ўйин натижаларидан хабардор бўлиб қўйишдир. 

2. Мбаппедаги иқтидор соҳиби даражасидан келиб чиқсак ўртача мусобақа. Мен бутун авлодни белгилаб берадиган иқтидорни айнан Килианда кўряпман. Албатта, бундай ўйинчидан талаб бошқача бўлади. Бундай ўйинчилар ҳар бир ўйинда кўп фойда келтиришининг ўзи етарли бўлмайди, улар исмини тарих зарварақларига ўчмас қилиб ёздириб ҳам қўйиши керак. Евро-2020да энди у учун танаффус. Бироқ Мбаппе энг нуфузли турнир — Жаҳон Чемпионати ғолиби эканини ёддан чиқармаймиз. Шунингдек, бу мусобақани буткул омадсиз дейиш – қоғоздаги қуруқ фактларни келтириш ва дахшатли манипуляция. Менинг назаримда. Бу йўлдан юришга тайёр эмасман.

3. Пенальтилар серияси ва пенальтини амалга ошириш маҳоратини ўйин ичидаги ўйин деб ҳисоблайман. Уни умумий перформансдан ажратиб олган бўлардим. Бу ҳолда Мбаппени анча танқид қилса арзийди. Бу ерда у топ даража вакилидек бўлолмади. Мен буни шунчаки омадсиз амалга оширилган пеналтьти деб атамаган бўлар эдим. 

Муаммо чуқурроқ: у 120 дақиқа ўйнаб (учрашувни жароҳати билан якунлаганди), жароҳати билан пенальти тепгани борди. Инсоннинг эгоси нақадар кучли даражада эканлигининг ва жамоага панд бериб қўйишнинг ёрқин мисоли. Бу фикримиз агарда Килиан гол урганда ҳам мос тушаверарди.

4. Футболчининг мусобақадаги ўйинидан таассуротларни якундаги ҳаракати, у ҳатто гувоҳи бўлганимиз каби пенальти бўлса ҳам, бу ғирромлик бўлади. Мен бунга қаршиман.

Бу ердаги фарқни Хуанма Лильо (Пеп Гвардиоланинг устози ва ёрдамчиси) яхши таърифлаб берганди: “Натижа – бу шунчаки маълумот. Туғилишлар сони кўпайди. Сизга бу факт нимадир бердими? Йўқ. Бундай натижага олиб борган жараён-чи? Албатта, ҳа. Мамнун бўлиш, завқланиш – жараён туфайли бўлади, фақатгина натижа сабабли эмас. Таҳлил қилганда бутун ўйин гапирилади, натижа эмас. Натижани ортиқча муҳокама қилиб бўлмайди. 



Ахир сиз баҳснинг сўнгги дақиқасида таблони кўриб, яна қайтиб кетиш учун стадионга бормайсиз-ку, тўғрими? Сиз жараённи 90 дақиқа давомида кузатиб ўтирасиз. Жараённи натижалар билан алиштириб бўлмайди. Инсонлар ижобий якунланган ходисани гапиришни, унга баҳо беришни яхши кўришади, меҳнати, жараённинг ўзи яхши бўлган ходисани эмас. Ўз навбатида биз ёмон натижани танқид қиламиз, ёмон иш жараёнини эмас. Афсуски, оммавий ахборот воситалари доим шу йўлдан боради..”


Нозима Зарипова таржимаси 

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика