

"L’Equipe" хабарига кўра, футболчи ўзи тарбия топган "Реал"га қайтишни истамоқда. Марокашлик футболчи 11 ёшида "қироллик клуби" академиясига бориб қўшилганди.
Бироқ Париж клуби футболчини сотиб юбориш вариантларини кўрмаяпти. Ўз навбатида клубнинг "Реал" билан муносабатлари яхши эмаслиги сабабли трансфер амалга ошиши эҳтимоли ҳам паст баҳоланмоқда.
Ушбу мавсумда 24 ёшли фулбек барча турнирларда 38 ўйинда қатнашиб, 5тадан гол ва ассист қайд этди. Унинг парижликлар билан яна 3 йиллик шартномаси бор.



