UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  0 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинга тузган режаларимиз бутун 90 дақиқа давомида иш берди. Йигитлардан миннатдорман. Ғалаба адолатли бўлди, чунки баҳсда катта устунликда ҳаракат қилдик. Жанг давом этади, Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз. Эндиликда плей-офф баҳсларида осон ўйинлар қолмаган", – деди Фузайлов.

- Пенальтига тортадиган иккита вазият бўлди. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳукм чиқара олмайман. Қолаверса, вазиятдан узоқда эдим. Ҳакамлар ишини текширадиган, муҳокама қиладиган махсус комиссия бор, улар ўзлари кўриб чиқишади.

- "Бухоро" "Турон"га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамликдан азият чекди...

- "Турон"га қарши баҳс ўтиб бўлди, энди уни муҳокама қилишдан наф йўқ. Биз олдинга қараб юришимиз керак. Тарихни титкилашдан фойда йўқ!  

Биз тўғри йўлдамиз, футболчиларим ҳар бир ўйинга борларини бериб ўйнашяпти. Тўғри, биз ҳозирда етакчилардан очколар бўйича орқадамиз. Асосийси, жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Яна бир бор қайтараман, ҳаммаси ҳали олдинда, кураш давом этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика