UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинга тузган режаларимиз бутун 90 дақиқа давомида иш берди. Йигитлардан миннатдорман. Ғалаба адолатли бўлди, чунки баҳсда катта устунликда ҳаракат қилдик. Жанг давом этади, Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз. Эндиликда плей-офф баҳсларида осон ўйинлар қолмаган", – деди Фузайлов.

- Пенальтига тортадиган иккита вазият бўлди. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳукм чиқара олмайман. Қолаверса, вазиятдан узоқда эдим. Ҳакамлар ишини текширадиган, муҳокама қиладиган махсус комиссия бор, улар ўзлари кўриб чиқишади.

- "Бухоро" "Турон"га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамликдан азият чекди...

- "Турон"га қарши баҳс ўтиб бўлди, энди уни муҳокама қилишдан наф йўқ. Биз олдинга қараб юришимиз керак. Тарихни титкилашдан фойда йўқ!  

Биз тўғри йўлдамиз, футболчиларим ҳар бир ўйинга борларини бериб ўйнашяпти. Тўғри, биз ҳозирда етакчилардан очколар бўйича орқадамиз. Асосийси, жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Яна бир бор қайтараман, ҳаммаси ҳали олдинда, кураш давом этади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика