UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  4 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  3 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  48 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  13

Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин қийин кечишини тахмин қилгандик. "Динамо" жорий ўз олдига катта мақсад қўйган ва ушбу мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Анча ёрқин жамоа шаклланган. Биз ҳам шундай. Биз ҳам ёмон ўйнамаяпмиз. Мен билишимча, қайтган тўпга эгалик қилиш бўйича "Динамо" Суперлигада етакчи жамоа. Айнан шу жабҳада биз рақибга ютқазиб қўйдик. Яна голлар уришимиз мумкин эди. Ҳаёт давом этади. Футболчилар бироз ранжишди. Энди кейинги учрашувга эътибор қаратишимиз керак. Хафа бўлиб ўтиришга вақт йўқ", - деди Ҳаким Фузайлов бугунги баҳс якунлангач.


- "Хоразм" таркибида кўп футболчилар ўтган мавсумларда "Динамо" таркибида тўп тепган эди. Ушбу футболчилар бугунги ўйинга қўшимча иштиёқ билан майдонга тушдими?

- Очиғини айтсам, биз янги жамоа туздик. "Хоразм" эса 15 йил деганда энди энг юқори дивизионга қайтди. Футболчиларга мотивация бериб ўтириш керак эмас. Биз ушбу таркибни январь ойида йиғдик. Биз учун ҳар бир ўйин финалдек. Иштиёқ юқори бўлиши кераклиги табиий.

- "Хоразм" қачон уй учрашувларини ўз стадионида ўтказа бошлайди?

- Яқин орада. "Андижон"га қарши яқинлашиб келаётган ўйинни ҳам Жиззахда ўтказсак керак. Бизда майдон аллақачон тайёр, ёритиш тизими ҳам. VAR техникалари ҳам етиб келди. Фақатгина текширувдан ўтишимиз керак. Балки "Навбаҳор"га қарши 2 июльдаги ўйинни ўз уйимизда ўтказармиз.

- ПФЛнинг бундай талаблари жуда қаттиқ эмасми? Масалан, "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйнади. Ўтган йили эса "Қизилқум"...

- Аксинча, бу яхши. Масалан, терма жамоамиз илк маротаба мундиалга чиқди. Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика