UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  2 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  3 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Бугун икки очко йўқотдик"

ПРО-Лиганинг 23-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув якунлангач меҳмонлар устози Ҳаким Фузайлов ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.


"Ўйин кутилганидек қийин бўлди. Бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳимоячимиз жароҳат туфайли ўтказиб юбораётган эди. Биз биринчи бўлимда рақибдан кўпроқ вазиятлар яратдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. Бугун икки очко йўқотдик деб ўйлайман", - деди Ҳаким Фузайлов.

- "Хоразм" жамоаси бугунги дуранг натижасидан қониқдими?
- Йўқ, албатта. Биз бунга қадар ҳам кўп очколарни йўқотгандик. Бу жуда ёмон. Шу сабабли бугун икки очко йўқотдик деб айтиб ўтдим.

- Жамоангиз намойиш этаётган қониқарсиз натижаларга нима сабаб бўлаяпти деб ўйлайсиз?
- Ҳали олдинда ўйинлар бор. Биз ҳозир 6-ўриндамиз ва мавсум якунига қадар ўз ўрнимизни яхшилаб олишга ҳаракат қиламиз. Жамоам яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо яна бир нима етишмаётгандек, тўғриси. Буларнинг барчасини тўғрилаш учун бироз вақт керак, менимча.

- Жамоангиз 1:0 ҳисобини сақлаб қолиши учун нима етишмади?
- Бироз концентрация. Ўйин сўнгида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика