UZ

Сўнгги янгиликлар

11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  2 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  13 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  7 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  6 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  13 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   3 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  5 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0

Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 24-туридаги баҳсли вазиятлар таҳлили Янгиликлар

Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиздан Суперлиганинг 24-туридаги баҳсли вазиятлар таҳлили

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлиганинг 24-тур ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

✅ ОКМК – "Турон"

VIDEO

Нотабиий ҳолатда турган қўл билан ўйин. VAR'нинг ўйинга тўғри аралашуви. Ҳакамнинг ажойиб позициядан ўйиндаги фолни кўрмагани ғалати. Сариқ карточкасиз 11 метрлик зарба - тўғри қарор.


✅ ОКМК – "Турон"

VIDEO

Ҳакамнинг хато қилганига ҳеч қандай яққол исбот йўқ. Ассистент чизиқда турибди ва вазиятни назорат қилмоқда. Унинг қарорига ишониш керак. Саволга аниқ жавоб бериш учун ҳаттоки Англияда ҳам йўқ бўлган тўғри дарвоза чизиғи бўйлаб камералар керак. Шу сабаб ҳакам ёрдамчисининг қарори асосийси.


✅ "Нефтчи" - "Олимпик"

VIDEO

Ҳимоячи қўллари ҳолати учун жавобгарликни ўз бўйнига олади. Ҳеч ким уни қўли ҳисобига танасини кенгайтирган ҳолда рақибининг либосидан ушлашга мажбур қилгани йўқ. Тўп шундай қўлга тегди. Бу карточкасиз пенальти. VAR'нинг тўғри аралашуви. Биринчи вазиятдан фарқли равишда майдондаги ҳакамни тушуниш осон: жарима майдончасида жуда кўп ўйинчилар, вазиятни кўриш қийин.


✅ "Сўғдиёна" - "Бухоро"

VIDEO

Ўйин эпизоди. Икки ўйинчи тўпга интилмоқда, бири бошқасидан ўтиб кетмоқда ва шундан сўнг қочиб бўлмас ўйин тўқнашуви юзага келмоқда. Ҳакамни қўллаб-қувватлаймиз: сариқ карточка шарт эмас.


❌ "Сўғдиёна" - "Бухоро"

VIDEO

Ётган футболчига келган кўк либосдаги ўйинчи кейинчалик каттароқ қарама-қаршиликни юзага келтириши мумкин бўлган спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун сариқ карточкага лойиқ.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика