Ҳакамларимиз УЕФА семинарида иштирок этишди

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2016
Куни кеча Ўзбекистон футбол федерацияси инструктори, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин раҳбарлигида юртимиз ҳакамлари Швейцариянинг Ньон шаҳрида ўтказилган семинарда иштирок этиб қайтишди.

Икки ҳафта давом этган ўқув-амалиёт машғулотларини УЕФА бош инструктори Дэвид Элларай ҳамда италиялик таниқли мутахассис, ФИФА рефериси Роберто Розетти  олиб борди. Семинар доирасида рефери Наим Қосимов (Деҳқонобод), лайнсменлар Обид Жумаев (Навоий) ҳамда Санжар Шоюсупов (Тошкент)лар бир нечта учрашувларда ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Семинар якунида синовдан муваффақиятли ўтган ҳакам ва лайнсменларимиз махсус диплом ҳамда сертификатлар билан тақдирландилар.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia