Ҳакамларга тўланадиган сумманинг миқдорини биласизми?

Narzulla Saydullayev
10 мар 2016
Хабарингиз бор, ПФЛ ўзи ўтказадиган мусобақаларда фаолият кўрсатадиган ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакили учун ҳар бир ўйинга маълум миқдорда пул тўлаб боради.

Маълум бўлишича, бу йил олий лига ва ёшлар биринчилигида ишлайдиган ҳакамларнинг ҳар бир ўйинни бошқаргани учун оладиган пул миқдори оширилмаган. Фақатгина Ўзбекистон Кубоги ва биринчи лига мусобақасида фаолият кўрсатадиган ҳакамларга тўланадиган сумманинг миқдори бироз оширилган. Бунга жадвалда гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Айтиш керак, олий лига ва биринчи лига мусобақаларида ишлайдиган ЎзПФЛ вакили, назоратчилар ва ҳакамларнинг тўловларини ПФЛ нақд тўловсиз, клубларнинг бадал пуллари ва ҳомийлик тўловлари орқали амалга оширади.

Ўзбекистон Кубоги (финалдан ташқари), ёшлар биринчилиги, Ўзбекистон Биринчилигининг захира ҳаками ва футбол мактаби жамоалари ўртасидаги мусобақада ишлайдиган назоратчи ҳамда ҳакамларнинг тўловларини мезбонлар клублар учрашувдан камида бир соат олдин тўлаб бериши керак.

Назоратчи ва ҳакамларнинг тўловлари қуйидагича:



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia