Ҳакамлар учун йиғин бошланди

Бу ҳақда ЎзФҲМ матбуот хизмати маълумот беряпти.

"Бугундан биринчи йиғин доирасида ҳакамлар ва ёрдамчи ҳакамлар жорий йилги мавсум учун ўқув-йиғинларга киришишди. Унда Аёллар футболи, Биринчи лига ва ҳакамлик соҳасида ўзини синамоқчи бўлган номзодлар жисмоний тайёргарлик, ўйин қоидалари ва видеороликлар асосида тест саволларига жавоб беришди. Якунда барча синовларни муваффақиятли топширган ҳакамлар 2023 йил давомида фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхатига тавсия этилишади", — дейилади хабарда.


Манба: championat.asia