UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  34 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари Янгиликлар

"Ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади" — Суперлига мураббийларидан 8-тур иқтибослари

Кескин фикрларга бой ўтган тур.

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган учрашувлардан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманларида жамоаларнинг бош мураббийлари томонидан янраган фикрларни яна бир бор ёдга олиб ўтамиз. 


 —  Клуб сиёсати сабаб биз легионер футболчи жалб етмаймиз. Маҳаллий футболчиларни жалб этишимиз, ёшларни тарбиялашимиз керак. (с) Луисма Эрнандес "Металлург" бош мураббийи


— Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастга тушиб қолдик. Жамоа таркиби янгидан шакллантирилди. Яхши футболчини жамоага олиб келиш қийин, лекин "Нефтчи"ни кўтараман деб келган ва жон куйдириб ўйнаётган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. (с) Илҳом Мўминжонов "Нефтчи" бош мураббийи.


— Ўйлашимча, рақиб фейр-плейга амал қилмади. Билмадим, улар спортни қандай тасаввур қилишади. Спортда рақибга ҳурмат бўлиши керак. Рақиб эса бир неча бор спортга нолойиқ ҳаракатларни амалга оширди. (с) Предраг Роган "Динамо" бош мураббийи.


— Бундай мағлубиятни қабул қилиш осон эмас. Шахсан мен учун оғир зарба. Очиғи мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Сўнгги дақиқаларда эса концентрацияни йўқотдик. (с) Денис Коростиченко "Локомотив" бош мураббийи.



— "Сурхон" билан ўйиндан сўнг раҳбариятдан истеъфо сўрадим, аммо улар бу нотўғри йўл экани айтишди. Уларнинг ишончи менга қўшимча куч бағишлади. Чунки ўзим қўқонликман, кўчага чиқиб, бошни кўтариб юриш ҳам зарур.  Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. (с) Бахтиёр Ашурматов "Қўқон-1912" бош мураббийи.


— Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? (с) Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи.



— Агарда ҳакамлар биз каби жамоаларга адолат қилмайдиган бўлса, ўзбек футболи ўлади. Бу эса жуда ва жуда ёмон. Мен чет эллик инсон сифатида сизнинг мамлакатингизни ва барча қадриятларингизни ҳурмат қиламан. (с) Анхель Лопес "Сурхон" бош мураббийи.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика