Ҳаитҳам Аббас: "Эрон чемпион бўлади"

Aslanov Jasurbek
17 фев 2016, 17:58
Ўзбекистон ҳамда Ироқ ўртасидаги баҳсдан сўнг, ироқликлар бош мураббийи Ҳаитҳам Аббас ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Футзалда сен урмасанг сенга уришади. Бу ўйинга берилган энг оддий ва қисқа шарҳ”, - дейди мураббий.

- Бугунги ўйин натижасига ишқибозлар ҳам таъсир кўрсатдими?
- Йўқ. Биринчи бўлимдаги ўйинимизни кўрдингиз. Тезкор ва шиддаткор ҳаракат қилдик. Ишқибозлар асосий сабаб эмас. Ўзимиз хато қилдик.

- Бугун Рустам Умаров яхши ўйнадими ёки сизнинг шогирдларингиз ёмон ўйнашдими?
- Албатта ҳужумчиларимга кўпроқ совуққонлик етишмади. Вазиятларни гол билан тугатиш борасида оқсадик.

- Ироқ терма жамоасига бешинчи йўлланмага эга бўлишини тилайман. Бугун негадир шогирдларингизда жисмоний тайёргарлик борасида муаммолар кузатилди?
- Йўқ бугун бу борада муаммо бўлмади. Шунчаки тўқнашувлар кўп бўлди.

- 5, 11 ва 14-рақамдаги футзалчилар алмаштириб бўлмас ўйинчиларми ёки захира кучсизми?
- Тактикамиз 3-1. Сиз айтаётган уч нафар футзалчи бу тактикага жуда мос тушади.

- Эронга ҳам Ўзбекистонга ҳам қарши ўйнадингиз. Сизнингча ким чемпион бўлади?
- Эрон! Улар чемпион бўлишади.

- Биринчи бўлимда шиддатли ўйнадик дедингиз. Иккинчи бўлимда нима учун шундай ўйнамадингиз?
- Сабаби Ўзбекистон ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдаланиб голлар уришга эришди.

- Эртага Австралияга қарши ўйнайсизлар. Рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Шогирдларимга Ўзбекистонга қарши ўйин тарихга кирганини айтдим. Бизда яна имконият бор ва бу имкониятдан фойдаланишга уринамиз.
 

Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›